Янги

Нима учун онлайн-НКМга ўтишда истиснолар мавжуд эмас

17.10.20
Онлайн-кассага ўтиш маррага етмоқда. Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари қандай йўл тутишлари лозим (17.11.2011 йилдаги 306-ВМҚга 3-илова). Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир НОМОЗОВ шарҳлаб берди:

Реализация қилиш бўйича маълумотларни қандай қилиб масофадан йиғиш мумкин

16.10.20
Онлайн-НКМга ўтиш назорат-касса дафтарини юритиш ва ҳар кунлик Z-ҳисоботларни ечиш каби ҳаракатлардан бутунлай воз кечиш имконини берди. Реализация қилиш бўйича маълумотларни тезкор равишда ва масофадан олиш мумкин. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги янги функционал ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШАБАЕВ гапириб берди:

III чорак учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдирган ҳолда нимага эътибор қаратиш лозим?

16.10.20
Қизғин палла, 2020 йил III чорак учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини топширишнинг сўнгги куни! Buxgalter.uz бухгалтерлар томонидан солиқ ва бухгалтерия гуруҳларининг Телеграм-каналларида кўтариладиган саволларга жавобларни тайёрлади:

Нима учун реализация қилиш бўйича айланмалар ЭҲФ бўйича маълумотларга тўғри келмайди

16.10.20
Кўп бухгалтерлар автоматик тарзда тўлдиришни инобатга олган ҳолда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатри 3-устуни кўрсаткичларини тўлдириш чоғида уларда 2020 йилнинг 9 ойи учун реализация қилишдан олинган даромадлар суммалари маълумотлари амалдаги бухгалтерия ҳисоб маълумотларига тўғри келмаслигига дуч келишди. Нима учун кўрсаткичлар фарқ қилади ва бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? Buxgalter.uz тушунишга ёрдам беради:

Хизмат кўрсатиш бўйича қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади

16.10.20
Кўрсатилган хизматлар учун тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳисоб-китоб қандай тўғри расмийлаштирилади? Бунда ҚҚСни мажбурий кўрсатиш лозимми? Агар мажбурий ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни қандайдир сабабларга кўра чўзилиб кетган бўлса, нима қилиш зарур?

Хизмат квартираси учун мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми

15.10.20
Корхонага кўп қаватли уйдаги квартира тегишли бўлиб, у вилоят филиалларидан хизмат сафарига юборилган ходимларнинг яшаши учун фойдаланилади. Ушбу кўчмас мулк объекти бўйича мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми?

Таътиллар жадвалига “муддатли” шартларда ишловчи ходимларни қўшиш лозимми?

15.10.20
- Режали текширишда бизга таътиллар жадвали мавжуд эмаслиги юзасидан танбеҳ беришди. Бизнинг компаниямиз кичик, 10 нафар ходим ишлайди, уларнинг баъзилари – “муддатлилар”. Бундай жадвални тузиш мажбурийми? Унга атиги 6 ойга ишга қабул қилинганларни ҳам киритиш лозимми?

Қоғоз шаклдаги қайси ҳисобварақ-фактураларни электрон форматга ўтказиш зарур

14.10.20
2020 йил 1 январдан бошлаб ўтиш даврида ташкилотларда баъзи битимлар ҳали ҳисобварақ-фактуралар билан қоғоз шаклда расмийлаштирилган. Энди ушбу ҳужжатларни ЭҲФ тизимига киритиш зарурми?

ХК мулкдорига ҳисобга олишни қўллаган ҳолда қандай қилиб дивидендларни тўлаш мумкин

14.10.20
Шу йилдан бошлаб дивидендларни тўлашда корхонанинг ўзи томонидан олинган дивидендлар суммасига солиқ базасини камайтириши мумкин. Ушбу тартиб хусусий корхоналарга ҳам татбиқ этилади, сабаби хусусий корхона мулкдорига соф фойдадан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади.

2021 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида нималарни билиш лозим

14.10.20
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси эълон қилинган. Norma.uz ҳужжатнинг шарҳини тайёрлади: