Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Хизмат квартираси учун мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми
Корхонага кўп қаватли уйдаги квартира тегишли бўлиб, у вилоят филиалларидан хизмат сафарига юборилган ходимларнинг яшаши учун фойдаланилади. Ушбу кўчмас мулк объекти бўйича мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми?
Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВдан илтимос қилди:
Мол-мулк солиғи
- Корхонага тегишли квартира мулк ҳуқуқи кадастр органида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган кўчмас мулкка киради. Бинобарин, у мол-мулк солиғи солиш объекти ҳисобланади .
Квартиранинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига 2% ставка бўйича солиқ солинади .
Ер солиғи
Кўп квартирали уйлар эгаллаган ерлар ер солиғи солиш объекти сифатида ҳисобланмайди, бундан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно .
Бироқ агар сиз ушбу ер участкаларидан хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдалансангиз, уларга солиқ солинади .
Агар кўп қаватли уйдаги квартирадан ўз ходимлари, шу жумладан бошқа жойлардан хизмат сафарига юборилган ходимлари учун хизмат уй-жойи сифатида фойдаланилса, корхона ер солиғини тўлаши керак эмас.
Таҳририятдан: турар жойни қандай қилиб нотурар жойлар тоифасига ўтказиш ҳақида бу ерда ўқинг.