Янги

Муассис-норезидентнинг дивидендларига қандай солиқ солинади

11.10.19
Юридик шахслар-норезидентларнинг дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларига 10% ставка бўйича солиқ солинади. Бунда Солиқ кодексининг 155-моддаси норезидентга даромадни тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолинмаган ёки солиқнинг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда тўлаш имконини беради.

Импорт контракти бўйича қарзни солиқ оқибатларисиз кечиб юбориш мумкинми?

10.10.19
Сентябрь ойида тадбиркорлик субъектларига бошқарув органи қарорига асосан ҳисобдан чиқарилаётган ташқи савдо контрактлари бўйича кредитор қарздорлик суммаларига солиқ солмасликка рухсат бердилар. Сўз 2017 йил 5 сентябргача ҳосил бўлган кредитор қарздорлик хусусида бормоқда (03.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорнинг 2-бандига 05.09.2019 йилдаги ПФ-5811-сон Фармон таҳририда қаранг).

Солиқ органлари ҚҚС ҳисоб-китобида янги сатрларни тўлдиришни қандай тавсия қиладилар

10.10.19
ҚҚС бўйича электрон ҳисоботга икки ой олдин янги сатрлар - 01083 «Товарлар (ишлар, хизматлар)ни қоплаш суммалари» ва 01084 «Комитент ёки топшириқ берувчи номидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) суммалари» қўшилди. Бухгалтерларнинг ҳеч бири уларни қандай тўғри тўлдириш, қайси кўрсаткичларни кўрсатишни билишмаган ва ҳозиргача билишмаяпти.

Эркин ГАДОЕВ ҚҚСнинг янги ставкасига ўтишга доир амалий тавсиялар берди

10.10.19
2019 йил 1 октябрдан ҚҚС ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилди . ЎзР МВ солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари «талабнома» кўринишидаги нохуш оқибатларсиз ҚҚСнинг янги ставкасига қандай ўтиш кераклигини амалиётдан келтирилган аниқ вазиятлар мисолида тушунтириб берди.

ҚҚС ставкасининг ўзгариши ҳисобот тузишда қандай акс этади

09.10.19
1 октябрдан бошлаб ҚҚС ставкасининг ўзгариши муносабати билан бухгалтерларда юзага келган саволларга ДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир АБДИЕВ жавоб беради.

Етказиб берувчи ва харидор 15%лик ҚҚСга ўтишда қандай йўл тутиши керак

08.10.19
2019 йил 1 октябрдан ҚҚСнинг умумбелгиланган ставкаси 20%дан 15%га пасайтирилади. Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ энг кўп учрайдиган вазиятларда янги ставкани қандай қўллаш ҳақида тавсиялар беради.

Қурилиш компанияларида ҚҚС билан боғлиқ 5 та асосий муаммо қандай ҳал этилади?

27.09.19
Қурилиш индустриясининг хусусияти шундаки, бу ерда камдан-кам ҳолларда буюртмачи билан шартнома тузган компания ишларнинг бутун ҳажмини бажаради. Турли босқичларда жараёнга бошқа компаниялар – зарур тажриба ва айрим иш турларини бажариш учун мутахассисларга эга ёрдамчи пудратчилар қўшилади. Қурилиш ишлаб чиқаришининг ушбу хусусияти солиқ солишга ҳам таъсир кўрсатади. Хусусан, бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчиларда ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда муаммолар юзага келади. Шарҳимиз – қонунчиликни бузмаган ҳолда уларни ҳал қилиш ҳақида.

2020 йилда фойда солиғида қандай ўзгаришлар бўлади

24.09.19
Бугунги кунда солиқ тўловчилар доираси кенгаймоқда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ялпи даромадни аниқлашга ёндашувлар ўзгармоқда, трансферт нархлар бўйича тузатишлар киритиш мўлжалланмоқда. Таклиф этилаётган ўзгартиришлар ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди.

Бир нечта имтиёзни инобатга олган ҳолда ЖШДСни ҳисоблаш ва буни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай бўлади

24.09.19
Имтиёз ҳуқуқи –4 ЭКИҲ миқдорида чегирмага эга (СКнинг 180-моддаси иккинчи қисми 2-банди) ходимнинг иш ҳақи январдан августгача бўлган даврда ҳар ойда 1 650 000 сўмни ташкил этди. Сентябрь ойида у никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам олди ҳамда унга 1 800 000 сўмлик совға топширишди. Январь-сентябрь учун жами даромад 19 650 000 сўмни ((1 650 000 х 9) + 3 000 000 + 1 800 000) ташкил этди.

Бош бухгалтер ишдан бўшаб, ЭРИни қайтармаса нима қилиш керак?

17.09.19
Рақамли имзодан фойдаланиш имкониятига эга ходимни ишдан бўшатишда у томондан содир этилиши мумкин бўлган фирибгарликлардан ўзингизни сақланг.