Янги

Хорижий компания Ўзбекистондаги ваколатхонасини қандай ёпади

22.10.24
Хорижий корхонанинг Ўзбекистондаги ёпилган ваколатхонасини Солиқ тўловчиларнинг ягона реестридан чиқариш бир ярим йилдан ортиқ тарихга айланди. Бундан ташқари, солиқчилар ушбу ваколатхонанинг собиқ раҳбарини ушбу бир ярим йил давомида - ваколатхона давлат органларини ўз фаолиятини тўхтатиш тўғрисида хабардор қилган пайтдан бошлаб, солиқ тўловчилар реестридан чиқарилгунга қадар солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлиги учун жаримага тортишга ҳаракат қилмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлган хорижий компанияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари нимани назарда тутиши кераклигини айтди:

Маркетинг акцияларига қандай солиқ солинади

22.10.24
«ҚҚС тўловчиси бўлган ташкилот ўз брендининг танилишини ошириш, хизматлардан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш мақсадида маркетинг акциясини ўтказади. Шу муносабат билан қуйидагилар расмийлаштирилди: 1) маркетинг акциясини ўтказиш жойи ва муддатлари (20 кун), совринлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ўтказиш тўғрисидаги буйруқ; 2) акцияни ўтказиш ва унда иштирок этиш шартлари билан очиқ оферта (ташкилот сайтида жойлаштирилган); 3) ғолибларни аниқлаш бўйича танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси (акциянинг барча шартларини бажарган иштирокчилар орасидан тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади); 4) совғалар бериш шартномалари (ҚҚС билан сотиб олинган маиший техника). Акция ғолибларига совринларни топширишда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра берилган саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди.

ЭСЛАТМА: ЭҲФда рақамли маркировкалаш графасини тўлдиришда қандай қилиб хатолардан қочиш мумкин

21.10.24
Маркировкаланган маҳсулотни ЭҲФда сотишда маркировкалаш кодларини кўрсатиш керак. Buxgalter.uz илтимосига кўра, Green White Solutions маркировка тизими интегратори бўлган компания мутахассиси Роман ГРОМОВА бундай товарлар айланмаси иштирокчилари кўпинча қандай хатоларга йўл қўйиши ва улардан қандай қочиш ҳақида гапириб берди:

Чек-варақ: корхонада раҳбар ўзгарганда нималарни унутмаслик муҳим

17.10.24
Ташкилотга янги директор тайинланди. Кейинчалик корхонада ҳам, унинг иккала раҳбарида ҳам - янги ва эски - муаммолар юзага келмаслиги учун нималар қилиш керак - Buxgalter.uz чек-варағида ўқинг:

Жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олинса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади

16.10.24
«Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олдик. Бизнинг корхона ушбу битим бўйича қандайдир ҳисоботни топшириши ва солиқлар тўлаши керакми?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқлар бўйича эксперт Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди:

Сизга хизмат кўрсатувчи ТХКМ реестрдан чиқарилган бўлса, НКМ билан нима қилиш керак

16.10.24
«Икки ҳафтадан бери бизнинг онлайн-назорат-касса машинамиз ишламаяпти, фискал модуль тўлиб қолди. Ва биз ишни тўлиқ тўхтатишга мажбур бўлдик, чунки касса аппаратига уланган 2-D сканер ёрдамида Data Matrix кодини ўқишимиз шарт. Акс ҳолда рақамли маркировка қоидаларини бузганлик учун жарима солинади. Бизнинг ТХКМ сентябрь ойида давлат реестридан чиқарилган ва энди «эртага бўлади» деб қайта-қайта ваъда бериб турибди. Лекин биз улар ўз муаммоларини ҳал қилишларини кутиб, ўзимизга зарар келтириб туролмаймиз. Нима қилиш керак?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра онлайн-НКМларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт Рустам ЯКУБОВ шарҳлаб берди:

Меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш жойлари алкоголни қадоқсиз қандай сотиши мумкин

14.10.24
Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси Horeca вакиллари билан алкоголь маҳсулотларини қадоқсиз сотиш ва уларни таомлар тайёрлашда ишлатиш бўйича аниқ қоидаларнинг йўқлиги кўринишидаги қонунчиликдаги «бўшлиқ»ни қандай бартараф этиш мумкинлигини муҳокама қилди. Янги қоидаларни жорий этиш товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларига, эҳтимол ҳатто онлайн-НКТни қўллаш қоидаларига ҳам тузатишлар киритишни талаб қилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади:

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ким тўлайди - ҳақиқий ишлаб чиқарувчими ёки буюртмачими

14.10.24
«А» корхонаси алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаради. Бунда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва қадоқлашни махсус тузилган шартномага мувофиқ бошқа корхона - «Б» бажаради. У сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳам тўлайди. Бироқ солиқ органлари алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаришда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни «А» корхонаси - буюртмачига ҳисоблаган. Бундай қарор хато, уни низолашиш мумкин ва керак. «А» корхонаси бу ҳолатда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўламаслиги керак, - деб ҳисоблайди «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирода АББОСХОНОВА:

Устав фондига бадаллардан фойда солиғи ҳисобланишини бекор қилиш мумкинми

10.10.24
Солиқ органи аудит давомида МЧЖнинг устав фондига таъсисчи томонидан киритилган қўшимча бадал сифатидаги суммага фойда солиғини ҳисоблаган. Солиқчилар буни устав қайта рўйхатдан ўтказилмагани билан изоҳладилар. Бу вазиятда солиқ ҳисобланишини низолашиш мумкин. Солиқчиларни ўз қарорини қайта кўриб чиқишга қандай ишонтириш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳикоя қилди:

Ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан солиқ тўлашни бошлаш бўйича қўлланма

09.10.24
«Мен ўзини ўзи банд қилган шахсман. Октябрь ойи якунига кўра менинг даромадим 100 миллион сўмдан ошади. Солиқ ҳисоботини қандай топширишим ва солиқни қандай тўлашим керак?» Солиқ қўмитасининг Айланмадан солиқни бошқариш бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВдан buxgalter.uz батафсил кўрсатмалар олди: