Янги

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи учун хизматлар экспорти бўйича солиқ оқибатлари бўладими

24.11.23
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган корхона хизматлар кўрсатишга доир экспорт контрактини тузди. Хизматларни реализация қилиш жойи – Ўзбекистон. Мазкур вазиятда қандай солиқ оқибатлари бўлади? Мажбурий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Солиқчилар қисқа муддатда ахборот тақдим этишни сўрашса, нима қилиш керак

24.11.23
“Солиқ органи хат йўллади. Унда аниқланган тафовутлар бўйича саволлар ва 3 кун мобайнида батафсил жавоб тақдим этиш илтимоси баён этилган. Сўров мураккаб – ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш учун вақт талаб қилинади. 3 кунда жисмонан уддалашнинг имкони йўқ, ахир ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жорий ишлар ҳам бор. Юборилган хат – бу текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарнома эмас. Боз устига, бизда ҳеч қандай текширув ўтказилмаган. Солиқчи 3 кун муддатни белгилаганда юридик нуқтаи назардан унинг ҳаракатлари қанчалик қонуний? Бундай хатларга неча кунда жавоб бериш керак?” Солиқ органининг хатидаги бундай қисқа муддатларга қандай муносабат билдириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

Россия компаниясидан бухгалтерия хизматлари: ДМни рўйхатдан ўтказиш керакми

23.11.23
“Россия компанияси Ўзбекистоннинг резидентига бухгалтерия хизматларини кўрсатади. Резидентлик тўғрисида сертификат мавжуд. Ўзбекистон ҳудудида Россия компаниясидан ходимлар мавжуд эмас, шунингдек Россия компаниясининг штатида Ўзбекистондан резидентлар йўқ. Барча хизматлар масофадан туриб кўрсатилади. 9 ой мобайнида хизматлар кўрсатиб келаётган РФ компанияси Ўзбекистонда ДМни рўйхатдан ўтказиши лозимми?” Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Солиқ солиш услубияти департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

Таъсисчи шуъба корхонасига ҳар ойда пул маблағларини ўтказиши ҳисобда қандай акс эттирилади

23.11.23
“Акциядорлик жамияти корхона устав фондининг 100 фоизига эгалик қилади. АЖ корхонани сақлаш учун ҳар ойда смета асосида пул маблағларини ажратади. Ушбу пул маблағларини АЖнинг бухгалтерия ҳисобида ва уларни ҳар ойда оладиган корхонада қандай тўғри акс эттириш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ҳисобга олиш ва солиқ оқибатларини тушунтирди:

Текширув ўтказиш тартиби бузилганда қандай жавобгарлик келиб чиқади

22.11.23
Тавсияда: - сайёр текширув ўтказишдан олдин Ягона тизимга киритиладиган маълумотлар; - Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби; - сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органининг мажбуриятлари; - сайёр солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш; - назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлиги

Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай расмийлаштирилади

22.11.23
Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишда ҳаммаси осон: балансларни моддалар бўйича қўшасиз ва ҳаммаси тайёр бўлади, деб ўйлашади кўпчилик. Аслида ҳам шундайми? Қўшиб юборишда ҳужжатларни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади ва қайта ташкил этилаётган корхоналар солиқ текширувидан ўтказилиши керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “ADM ACCOUNTING SOLUTIONS” консалтинг компанияси таъсисчиси, аудитор Дарина АБУХОВИЧ жавоб беради.

Битта даврдаги солиқлар бўйича аудитдан сўнг камерал текширув ўтказилиши мумкинми

22.11.23
“Солиқ органлари Солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича 1 мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас. Агар солиқчилар солиқ аудити доирасида текширилган давр учун солиқлар бўйича камерал текширувни тайинлашган бўлса, биз нима қилишимиз керак?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Қатъий белгиланган суммада солиқ тўловчи бинодан текинга фойдаланса, қўшимча солиқ оқибатлари юзага келадими

22.11.23
“Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчи жисмоний шахсдан текин фойдаланиш шартномаси асосида олинган бинодан фойдаланади. Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

ЖШДС мурожаатчига ЯИДХП орқали қандай қайтарилади

21.11.23
ЖШДСга имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этиб, сўровномани тўлдириши ва тегишли ҳужжатларни электрон шаклда илова қилиши лозим. Жадвалда – ЖШДС бўйича имтиёзлар турлари ва уларни олиш учун зарур ҳужжатлар келтириб ўтилган.

My3.soliq.uzдаги янги функционалдан қандай фойдаланилади

20.11.23
My3.soliq.uzдаги солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги «Кассалар рўйхати ва ТХКМни алмаштириш» функционали пайдо бўлди. У қандай ишлаши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Yangi texnologiyalar» ИАМ «Фискал маълумотлар оператори» филиали етакчи мутахассиси Отабек АЛИМОВ гапириб берди: