Янги

Кўчмас мулкни қачон такроран баҳолаш керак

13.11.23
“Корхона 2022 йил июнь ойида кўчмас мулк объектини мустақил баҳолашни амалга оширди. 2022 ва 2023 йилларда мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини мустақил баҳолаш натижалари асосида аниқладик. Корхона 2024 йилда ҳам 2022 йилдаги кўчмас мулкни мустақил баҳолаш натижаларидан фойдаланиши мумкинми ёки такроран баҳолашни амалга ошириш керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

Фискал белгили чек бериш талабини қандай бузмаслик мумкин

10.11.23
“Умумий овқатланиш корхонаси R-keeper дастурини қўллайди. Барча буюртмалар, шу жумладан мижозлар кўплиги туфайли онлайн-НКМ чекини беришга улгурилмаган буюртмалар у орқали ўтади. Шу асосда солиқчилар текширув натижалари бўйича СКнинг 227-1-моддасига асосан 600 млн сўм миқдорида жарима ҳисоблашди. Солиқчиларнинг қарори қонунийми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди:

Йил ўртасида фойда солиғини тўлашга ўтилса, даромад ва харажатлар қандай ҳисобланади

10.11.23
“Жорий йилнинг август ойида МЧЖ айланмаси 1 млрд сўмдан ошгандан кейин ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. Фойда солиғи ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириш мумкин – даромадлар ва харажатларни бутун йил учун ўсиб борувчи якун билан кўрсатиш керакми ёки фақат 2023 йилнинг август ойидан сентябрь ойигача бўлган давр учунми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

ТСОЯЭАТга маълумотларни киритишнинг янги муддатлари белгиланди

09.11.23
Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак. Илгари бир кунлик муддат белгиланган эди. Ушбу ўзгартириш Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ва уни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда нимани ўзгартириши ва янги нормани инобатга олган ҳолда қандай ишлаш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-Audit” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди:

Фарзандларининг бепул таълими учун чет эллик ўқитувчиларга ЖШДС ҳисобланадими

09.11.23
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган компания мактаб ва мактабгача таълим соҳасидаги фаолият билан шуғулланади. Бу соҳага чет эллик ўқитувчилар жалб қилинган. Мазкур чет эллик ўқитувчиларнинг фарзандлари компаниянинг таълим тузилмаларида бепул таълим олишади. Агар меҳнат шартномасида уларнинг фарзандларига бепул таълим бериш ҳақида бўлим мавжуд бўлса, чет эллик ўқитувчиларнинг моддий наф тарзидаги даромадидан ЖШДС ҳисоблаш керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Ўзбекистондаги доимий муассасаларда солиққа оид муҳим жиҳатлар

09.11.23
Доимий муассаса мустақил юридик шахс эмас, бироқ солиқ органларида ҳисобга қўйилганидан сўнг солиқ мақомини олади. Ўзбекистонда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида доимий муассаса концепцияси халқаро амалиётда қабул қилинган асосий қоидаларни ўз ичига олади, аммо айрим ўзига хос хусусиятлар ҳам мавжуд. Айниқса Ўзбекистон бозорига илк марта кираётган компаниялар ушбу ўзига хос хусусиятларга эътибор қаратишлари муҳимдир. Ўзбекистонда доимий муассасалар концепциясининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида buxgalter.uz ўқувчилари учун Ўзбекистондаги Deloitte компанияси эксперти Айнаш АЛЬПЕИСОВА гапириб беради.

Лизингга сотиб олинадиган кўчмас мулкка доир ижара шартномаси қандай рўйхатдан ўтказилади

08.11.23
Агар қуйидагилар кўчмас мулкни ижарага берса, кўчмас мулк ижара шартномасини ijara.soliq.uzда рўйхатдан ўтказиш керакми: лизинг шартномаси бўйича объект учун ҳисоб-китоб юритадиган лизингга олувчи; кўчмас мулкни оператив бошқарувга олганлар? Вазиятни “Norma” профессионал ривожланиш маркази вебинари доирасида Солиқ қўмитасининг бош давлат солиқ инспектори Санжар ХАЙРИТДИНОВ тушунтирди:

Устав фондидаги улушини сотишда норезидент қандай солиқларни тўлайди

07.11.23
Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган чет эл юридик шахси Ўзбекистондаги МЧЖнинг устав фондидаги улушини сотади. Улушнинг номинал қиймати – 17 000 АҚШ доллари. Сотиш нархи – 60 000 АҚШ доллари. Улушни сотиб олувчи – жисмоний шахс. Buxgalter.uz илтимосига биноан норезидент қандай солиқларни тўлаши ҳақидаги саволга «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА жавоб беради:

Даромад 500 млн сўмдан ошганда қатъий белгиланган солиқ қандай қайта ҳисобланади

07.11.23
“2023 йилнинг бошида жами даромади 500 млн сўмдан ошмайдиган корхона қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни танлади. Солиқ кодексига асосан уларни тенг миқдорда ҳар ойлик тўловларга бўлган ҳолда бир йил мобайнида 20 млн сўм тўлаши керак бўлган. Аммо октябрь ойида корхона танланган доирадан чиққанлиги ва унинг жами даромади 500 млн сўмдан ошганлиги ойдинлашди. Солиқчиларнинг таъкидлашича, солиқ 30 млн сўм миқдоридаги қатъий белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқарилиши керак. Солиқчилар ҳақми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

ЖШДСни солиқ инспекциясига бормасдан қандай қайтариш мумкин

06.11.23
Солиқ қўмитаси қандай қилиб солиқ инспекциясига бормасдан, ОТМда, хусусий мактаблар ва болалар боғчаларида таълим олиш учун тўловдан ва ипотека кредитлари бўйича ЖШДСни масофадан туриб қайтариш мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Эътиборингизга қадамма-қадам йўриқномани таклиф қиламиз.