Янги

2023 йил сентябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

30.08.23
  Бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисоботлар бўйича материаллардан бохабар бўлиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.   5 сентябрь : 2023 йил август ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар

МҲХСга ўтганлар 2021 ва 2022 йиллар учун солиқ ҳисоботларини қандай топширишлари керак

30.08.23
Йирик солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига солиқ органларининг хабарномаси келиб тушди. Солиқчилар 3 иш куни давомида юридик шахслар учун солиқ ҳисоботларини тақдим этишни сўрашмоқда ва МЖТКнинг 175-моддасида белгиланган жавобгарлик тўғрисида эслатиб ўтишмоқда. Бунда хабарнома солиқчилар талабини бажаришни мураккаблаштирадиган ноаниқликлар ва низоли масалаларни олиб ташламайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беради:

УФдаги улуш “номинал”дан паст ёки юқори қийматда сотилса, солиқ оқибатлари юзага келадими

30.08.23
“95% ва 5% улушга эга икки нафар таъсисчи (жисмоний шахслар) ўз улушини учинчи шахсга номинал қийматидан паст нархда сотади. Жисмоний шахс бўлган харидор МЧЖнинг ягона таъсисчисига айланади. МЧЖ устав фондидаги улушни номинал қийматидан паст нархда олди-сотди битими иштирокчилари қандай солиқларни тўлашлари керак бўлади?” Вазиятни “Норма” экспертлари Дилором САИДОВА ва Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтиришди:

СОРЖ-199 қарздорлигини солиқлар бўйича ортиқча тўлов ҳисобидан сўндириш мумкинми

28.08.23
“Солиқ текшируви якунлари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар, пеня ва жарималарни тўладик. Аммо шахсий ҳисобварақада 199 коди бўйича қарздорлик – СОРЖга тўлов акс эттирилган. Бу қандай тўлов, у қаердан олинган? Уни солиқлар бўйича ортиқча тўлов ҳисобидан сўндириш мумкинми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

МЧЖ ортиқча дивидендлар тўлаган бўлса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади

28.08.23
“2022 йил учун аудиторлик текшируви чоғида МЧЖ таъсисчиси – жисмоний шахсга (резидентга) йил давомида олинган фойдага қараганда кўпроқ миқдорда дивидендлар тўланганлиги аниқланди”. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақидаги саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

Солиқ ҳисоботида онлайн-НКМ бўйича маълумотлар қандай янгиланади

28.08.23
Сиз солиқ ҳисоботида онлайн-НКМ бўйича маълумотлар тўлиқ ҳажмда акс эттирилмаганлигини сездингиз, яъни ҳақиқатда чеклар катта суммага урилган. Маълумотларга my3.soliq.uz сайти функционали ёрдамида реал вақт режимида тузатиш киритиш мумкин.

Олдинги ҳисобот даврига тааллуқли харажатларни чегириб ташлаш мумкинми

25.08.23
“Корхона хизматлар етказиб берувчисидан 2021 йил учун тўловларга ишлов бериш бўйича хизматлар учун 2022 йил 24 июнь санаси қўйилган ҳисобварақ-фактура олди. Мазкур харажат корхонанинг тижорат фаолияти учун зарур. СКнинг 305-моддасига асосан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва ҳужжатлар билан лозим даражада расмийлаштирилган чиқимлар харажатлар деб эътироф этилади. Олинган ҳисобварақ-фактура мазкур талабга мувофиқ келади. 2022 йилда фойда солиғи ҳисоб-китобида 2021 йилги харажат чегириб ташланадими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.

Резидентлик сертификатини олдинги солиқ даври учун қўллаш мумкинми ва ҳисоботларни қайта топшириш ҳуқуқи мавжудми

24.08.23
“Корхона норезидентга 2020 йилда кўрсатилган хизматлардан даромад тўлади ва ўз маблағлари ҳисобидан норезидентнинг фойда солиғини тўлади. Чет эллик ҳамкор унинг 2020 йилдаги солиқ резидентлигини тасдиқловчи резидентлик сертификатини 2022 йилда олди. ЎзР корхонаси солиқ ҳисоботи – солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан олинадиган Юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китобини (шакл коди 10307_6) қайта топшириш ва илгари тўланган фойда солиғини қайтариш ҳуқуқига эгами?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМ бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА тушунтирди:

Солиқ узилиши коэффициенти оммавий бўлишни тўхтатди: бу нимани ўзгартиради

24.08.23
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда солиқ тўловчиларга деярли 2 йил давомида кўплаб кўнгилсизликлар ва сарсонгарликлар олиб келган tax gap тизимини 1 октябрдан бошлаб бекор қилиш қарорини айтиб ўтди. Солиқчилар ташаббусни амалга оширишни кечиктиришмади. Шу ҳафтадан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларда солиқ узилиши коэффициенти акс эттирилмаяпти. Мазкур ўзгартиришлар солиқ солиш ва тадбиркорларнинг солиқчилар билан ҳамкорлигига қандай таъсир қилишини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.

Устав фондидаги улушнинг олди-сотди битими томонлари учун солиқ оқибатлари

23.08.23
“Alfa” корхонаси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган иккита таъсисчига эга: “Beta” компанияси – 99,9 % (унинг таъсисчиси 100% Сингапур резиденти бўлган чет эл компанияси) ва “Sigma” компанияси – 0,1%. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши билан иккала компаниянинг улушини “Beta” компанияси таъсисчисига, яъни Сингапур резидентига сотиш тўғрисида қарор қабул қилинди. “Alfa” корхонаси сўнгги ҳисобот санасига қуйидаги маълумотларга эга: устав капитали 10 млрд сўм, соф активлар қиймати – 30 млрд сўм, бозор қиймати – 35 млрд сўм. Баҳолаш мустақил компания томонидан амалга оширилган. Компаниялар ўртасидаги улуш савдоси номинал қиймати бўйича амалга оширилади, яъни Сингапур компанияси таъсисчиларга жами 10 млрд сўм миқдоридаги суммани тўлайди. “Beta” компанияси ва Сингапур компанияси ўзаро алоқадор томонлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, “Alfa” корхонасида корхона улушининг олди-сотди битимини амалга оширишда барча иштирокчиларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради: