Янги

ЭҲФда янги устунлар қандай тўлдирилади

01.06.23
2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Қандай қилиб уларни тўғри тўлдириш кераклиги ва янгиликнинг мақсади нимадан иборат эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА сўзлаб берди:

Солиқ аудити ўтказилган давр учун мажбурий аудит керакми

01.06.23
“Ташкилотда 2018-2022 йиллар учун солиқ аудити ўтказилган. Шундан кейин шахсий кабинетга 2022 йил учун мажбурий аудит ўтказилиши учун биз бир неча бандга тушганимиз ва 2023 йил 15 июндан кечиктирмай аудиторлик хулосасини тақдим этишимиз кераклиги ҳақида хабарнома келди. Бундай талаб қонунийми? Айни бир давр учун солиқ аудити ўтказилгандан сўнг мажбурий аудитни ўтказмаса бўладими?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди:

Мусодара қилинган мол-мулк реализациясида ким ЭҲФ расмийлаштириши ва ҚҚСни тўлаши керак

31.05.23
“Мажбурий ижро бюроси ускунани хатлади ва уни электрон дўкон орқали аукционга қўйди. Корхонага ускуна реализация қилинганлиги тўғрисида қандай ҳужжатлар тақдим этилган бўлиши керак?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА тушунтириб берди:

Доимий муассаса ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотномани қандай қилиб тезроқ олиш мумкин

31.05.23
“Доимий муассаса Ўзбекистонда ўз фаолиятини якунлади, сабаби барча шартнома мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилди. Қандай муддат давомида солиқ органлари ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида маълумотномани бериши керак? Ариза берилган пайтдан эътиборан бир ойдан ортиқ вақт ўтди, солиқ органида эса биз қачон мазкур ҳужжатни олишимизни ҳеч ким аниқ айтиб беролмаяпти”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. Эксперт ушбу вазиятдаги кўп муаммоли жиҳатлар ваколатли органларнинг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди:

Ўтган йиллар учун қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини чегириб ташланадиган харажатларга киритиш мумкинми

30.05.23
“Корхона 2018 йилда ЯСТни тўлашга ўз вақтида ўтмади (ўз вақтида хабарнома бермади). Бутун йил давомида маҳсулотларни реализация қилишда ҚҚС ҳисобланмади. Кейинроқ, солиқ органи бу ҳуқуқбузарликни аниқлади ва қўшимча ҚҚС суммасини ҳисоблади. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС – бу корхонанинг харажати, сабаби харидор уни тўламайди. Бухгалтер қўшимча ҳисобланган суммани 3100-“Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар” бухгалтерия счётида акс эттирди. Ушбу сумманинг бир қисмини – 2018 йилда, қолдиғини – 2019 йилда ҳисобдан чиқарди. 2019 йилдан бошлаб корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчисига айланди, қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини бухгалтер чегириб ташланадиган харажатларга олиб борди. Бироқ, солиқ органининг таъкидлашича, бу – чегириб ташланмайдиган харажатлар, сабаби улар 2018 йилда амалга оширилган. Бу тўғрими? Вазиятни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

ЧЕК-ВАРАҚ: ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда МХИКдаги хатоларга қандай йўл қўймаслик керак

29.05.23
МХИК – электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларининг муҳим реквизити. МХИК билан боғлиқ хатолар ва уларнинг оқибатларидан қочиш учун ФМО мутахассислари ёрдамида тузилган бизнинг чек-варағимиздан фойдаланинг:

МХИК номи билан товар номини алмаштириш мумкинми

29.05.23
“B2B битими бўйича харидор ЭҲФда товар номи сифатида МХИК номини кўрсатиш лозим деб таъкидламоқда. Мазкур “қоида” онлайн-НКМ чекларига ҳам татбиқ этилишига бизни ишонтиришга ҳаракат қиляпти. Гўёки бу ҳолда солиқчиларда МХИКнинг товарлар номенклатурасига номувофиқлиги юзасидан жарималар учун асослар бўлмас эмиш. Бу тўғрими?”. Buxgalter.uz тушунтиради:

Чет эллик ходимнинг валютадаги даромадидан солиқлар қандай ҳисобланади

26.05.23
“Корхона ФҲХ шартномага асосан жисмоний шахс-норезидентнинг хизматлари учун тўловни чет эл валютасида амалга оширади. Кўрсатилган хизматлар далолатномаси 13 мартда имзоланган, даромад эса 28 мартда тўланган”. Ушбу вазиятда ЖШДС ва ижтимоий солиқни қандай ҳисоблаб чиқаришни buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди:

ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатиб турилган бўлса, ЭҲФни рад этиш мумкинми

26.05.23
“Компания – ҚҚС тўловчиси В2В хизматини кўрсатди. Ҳисобварақ-фактура тақдим этиш чоғида хизмат олувчисида ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг ҳолати фаол эмаслигини кўрдик. У гувоҳнома тўхтатиб турилганини важ қилиб, ЭҲФни рад этди ва гувоҳнома қайта тикланганидан кейин уни қайтадан тақдим этишни таклиф қилди. Контрагентнинг ҳаракатлари қонунийми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтириб беришди:

Лизинг бўйича фоизларга қандай ҳисобварақ-фактуралар тақдим этилиши керак

25.05.23
“Лизинг компанияси – ҚҚС тўловчиси Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-бандига мувофиқ лизинг бўйича фоизларга бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Лизинг олувчилар икки томонлама ЭҲФ тақдим этилишини талаб қилишмоқда. Бу вазиятда ким ҳақ ҳисобланади? Лизинг компанияси лизинг бўйича фоизларга қандай ҳисобварақ-фактурларни тақдим этиши керак?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: