Янги

Таъсисчига фоизсиз қарз бериш мумкинми

01.05.23
“МЧЖ таъсисчисига вақтинчалик фоизсиз қарз бериш мумкинми? Чорак якунлари бўйича барча дивидендлар тўланган, қандайдир чекловлар йўқми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди:

Воситачилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашлари мумкинми

27.04.23
“Воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари айланмадан олинадиган солиқни қандай ставка бўйича тўлайдилар? Илгари – 25% бўлган, лекин СКнинг сўнгги таҳририда субъектларнинг ушбу гуруҳи умуман ажратилмаган. Воситачилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашлари мумкинми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

2023 йил май ойидан бошлаб ҳисоб-китобларда қайси БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади

27.04.23
2023 йил 1 майдан бошлаб МҲЭКМ миқдори 980 000 сўмни, БҲМ - 330 000 сўмни ташкил этади. Қандай кўрсаткични ва қандай ҳисоб-китобларда асос учун олиш керак? Қулай бўлиши учун биз БҲМ ёки МҲЭКМни қўллашга доир энг кўп тарқалган вазиятларни жадвалга тўпладик:

Фискал модуль билан ишлаш қандай мақбуллаштирилади

26.04.23
Агар сизнинг фискал модулингизнинг бутун сиғими тўлиб қолганлиги маълум бўлса, сиз онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан модулни янгисига алмаштирмагунингизга қадар фойдалана олмайсиз. Савдо шохобчасининг иши тўхтаб қолмаслиги учун фискал модуль билан ишлашни қандай мақбуллаштириш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди:

3D-моделларни импорт қилишда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади

26.04.23
“Инвойсга асосан 3D-моделларни импорт қилишни режалаштираяпмиз, тўловни амалга оширгандан сўнг, уларни ишлаб чиқарувчининг сайтидан юклаб оламиз. Бу хизмат кўрсатиш ҳисобланадими? Фойда солиғи юзага келадими?». Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Касса созламаси рақамли маркировкалаш қоидалари бузилишига сабаб бўладими

20.04.23
“Asl Belgisi” МАТ ТГ-каналида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар бўйича чекларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш лозимлиги ҳақида ўқидик. Ахборот тўғри ва нотўғри вариантли чекларнинг скринлари билан бирга берилган. Бизнинг касса аппаратимиз “1” белгисини қўяди. Биз қандай йўл тутишимиз керак, ахир рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарималар охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида белгиланган?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди:

Қазиш ишларидан олдин ер қаъридан фойдаланувчининг харажатлари қандай ҳисобга олинади

20.04.23
“Ер қаъридан фойдаланувчи бўлган корхона оҳактош, лёсслар қазиб олади, амалдаги ва қазиб олиш режалаштирилаётган очиқ конларга эга. Қазиб олишни бошлашдан олдин корхонада конга доир тайёргарлик, устки қатламни очиш ва бурғулаш ишларига доир харажатлар юзага келади. Бундай харажатларни қайси счётда юритиш керак? Қандай ҳисобдан чиқариш ва ҳисобда акс эттириш лозим?”. Саволларга “Норма” экспертлари Миржалол МИРФАЁЗОВ и Дилором САИДОВА жавоб беришди:

Солиқ аудити хулосасига рози бўлмасангиз

20.04.23
“Биз солиқ аудити хулосасига рози эмасмиз.Текширувчи органнинг қарори устидан текширувни ўтказган инспекция орқали шикоят бериш лозим. Суд эса шикоятни кўриб чиқиш учун яна қарорни қабул қилган солиқ органига юбориши мумкин. Бизнинг далил-исботларимизни эшитишлари учун биз қандай ҳаракат қилишимиз керак?” Ҳаракатлар режасини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди:

Яшаш харажатларини инвойс билан тасдиқлаш мумкинми

19.04.23
“Чет элга хизмат сафарига юборилган ходим меҳмонхона харажатлари бўйича инвойс ва чексиз квитанция тақдим этди. Харажатларнинг асосланганлигини тасдиқлаш учун ушбу ҳужжатлар етарлими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

Аккредитивларга хизмат кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи қандай ҳисобга олинади

18.04.23
“Компания банк билан аккредитивларга USD валютасида кафолат-ҳисоб-китоб хизмати кўрсатишга (КҲХ) доир шартнома тузди. Бунинг учун банк ҳар куни воситачилик ҳақи ҳисоблайди ва уни ҳар ойда ундиради. Аккредитивлар бўйича ҳар куни воситачилик ҳақи фоизларини ҳисоблаш ва уларни БҲМС ва МҲХС бўйича ҳисобда акс эттириш керакми? Буни қандай валютада амалга ошириш лозим? Воситачилик ҳақи USDда ҳисобланадиган, банк эса уни ҳисобрақамидан сўмда ундирадиган вазиятни ҳисобда қандай акс эттириш лозим?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Марказий банкнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори ўринбосари Шавкат РАСУЛЕВ жавоб берди: