Янги

Жисмоний шахс – норезидент хизмат кўрсатганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

06.03.25
«Корхона Россия фуқароси билан консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳақида шартнома тузди. Бу фуқаро ўз мамлакатида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган. У Ўзбекистонда ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмаган ва исталган 12 ойлик давр мобайнида республикада 183 кундан ортиқ яшамаган. Бундай ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Халқаро солиқ солишни маъмурлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди:

Нотурар жойлар ва автотураргоҳларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҚҚСдан озод қилинадими

04.03.25
«СК 243-моддаси 1-қисми 16-1-бандига асосан бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уй бошқарувчилари томонидан кўрсатиладиган (бажариладиган) умумий мулкни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар (ишлар) ҚҚСдан озод қилинади. ҚҚСдан озод қилиш кўп квартирали уйнинг биринчи қаватларидаги тижорат нотурар жойларига ва ертўла хоналаридаги автотураргоҳ жойларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматларига ҳам тегишлими?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Маркетинг хизматларини экспорт қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

03.03.25
«Корхона хорижий корхонага маркетинг хизматларини реализация қилмоқда. Хизматларни экспорт қилишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА саволга жавоб берди:

Товарни маркетплейс орқали сотиш қандай ҳисобга олинади

28.02.25
«Корхона маркетплейс орқали чакана савдода бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни сотади. Пуллар комиссион ҳақ чегирилган ҳолда келиб тушади. Комиссион ҳақ суммасига маркетплейс ЭҲФ тақдим этади. Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ноль ставкали ҚҚСни қўллаш мумкинми

26.02.25
«Корхона БААда рўйхатга олинган юридик шахсга лицензия шартномаси бўйича хизматлар кўрсатмоқда. Лицензия шартномаси бўйича хизматларни экспорт қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Ижара тўлови фарқига бир томонлама ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак

18.02.25
«Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби тўлиқ ЭҲФ асосида тўлдирилади. Оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг минимал ставкалари ва шартномавий ижара тўлови ўртасидаги фарқ суммаси Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 0205-сатрида акс этиши учун бу суммага бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш керак. Лекин биз қайси ЭҲФни расмийлаштириш кераклигини тушуна олмаяпмиз. Бошқа даромадлар учун ЭҲФ тегишли МХИКга эга эмас». Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Товар ҳақини етказиб берувчига эмас, унинг қарз берувчисига тўлаш мумкинми

18.02.25
«Етказиб берувчи бизга товар жўнатди. Унинг бошқа хорижий компания олдида қарзи бор. Биз ушбу учинчи шахсга тўловни амалга оширишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, солиқ оқибатлари ва ҳужжатлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари қандай бўлиши ҳақида маълумот берсангиз?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Жисмоний шахснинг УФдаги улушини номинал қиймати бўйича сотиб олишни ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттириш керакми

14.02.25
«МЧЖ жисмоний шахсдан унинг МЧЖ устав фондидаги улушини номинал қиймати бўйича сотиб олди. СК 375-моддаси 4-бандига асосан жисмоний шахсда даромад юзага келмайди. Бу ҳолатда қандай имтиёзни қўллаш керак? Операцияни ЖШДС ҳисоб-китобида акс эттириш керакми?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Ижара тўлови ижаранинг энг кам ставкасидан кам бўлса, ЖШДС қандай ҳисобланади

13.02.25
«24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга 8-иловага мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2025 йилда Тошкентда нотурар жойни ижарага беришда белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаси – 45 000 сўм. Нотурар жойни ижарага беришдан олинган даромад бўйича солиқ 45 000 сўм ставкадан 2 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланадими? Яъни, 90 000 сўм энг кам ставкани хона майдонига кўпайтирган ҳолдами?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Туман газ таъминоти ташкилоти ЭҲФ тақдим этмаса, табиий газни қандай ҳисобга олиш керак

13.02.25
«Туман газ таъминоти ташкилоти ўтган йилдан бери ўзларининг ички қарорига асосланиб, ЭҲФ тақдим этмаяпти ва табиий газ истеъмолини cabinetaskug.hududgaz.uz ҳаволасидаги шахсий кабинетда ҳисобга олмоқда. Табиий газ айнан шу кабинетдаги электрон ҳисоботга мувофиқ етказиб берилмоқда. ЭҲФ бўлмагани сабабли биз бу харажатларни ҳисобга ололмаяпмиз. Бундай вазиятда табиий газ харажатларини қандай ҳисобга олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: