Онлайн-НКТ тушумлар бўйича ҳисоботида ўчиб кетган маълумотларни қандай тиклаш мумкин

preview

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўйича ахборот” интерактив хизматининг “Тушумлар бўйича ҳисобот” менюсида ҳисобот даврининг бир неча куни бўйича маълумотлар акс эттирилмаяпти. Бунинг оқибатида Солиқ бўйича ҳисоб-китобда онлайн НКМ тушуми бўйича нотўғри маълумотлар шаклланмоқда. 

“Йўқотилган” чекларни қандай топиб, Ҳисоботда хатоларга йўл қўймаслик мумкин? Бу саволга  buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ ҳузуридаги «Yangi texnologiyalar» ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи  Элнор ФОЗИЛОВ жавоб берди:


– Ҳа, техник сабаларга кўра бу каби воқеалар бўлиши мумкин, лекин вазиятнинг ечими бор. Скриншотларда кўришингиз мумкинки, биринчи ҳолатда тушумлар бўйича ҳисоботда 24 ва 25 июль кунлари учун маълумотлар йўқ, иккинчи скриншотда эса улар тикланган бўлади.

Демак, тушумлар бўйича ҳисоботда барча маълумотлар тўғри акс эттирилиши учун “Тушумлар бўйича ҳисобот” менюсидаги   “Янгилаш” ( “Обновить”) тугмасидан фойдаланинг.

“Янгилаш” тугмаси босилгандан сўнг диалог ойначаси томонидан сўралган маълумотларни тўғри тўлдириш керак.

Агар сизда бир нечта онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар бўлса, маълумоти йўқотилган қурилманинг фискал рақамини танланг. Шунингдек,  “йил” ва “ой” сатрларига эътибор беринг, уларда маълумотлари тикланаётган даврлар туриши керак.

Сўровнинг барча шартлари тўлдирилгандан сўнг яна “Янгилаш” тугмасини босинг.

Маълумотлар таҳминан бир соат мобайнида янгиланади. Шундан сўнг тушумлар бўйича янгиланган ҳисботни текширишингиз мумкин. Энди унда барча маълумотлар тўғри кўрсатилиши керак.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /uz/publish/doc/text170935_onlayn-nkt_tushumlar_buyicha_hisobotida_uchib_ketgan_malumotlarni_qanday_tiklash_mumkin