Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Пиво билан чакана савдо қилиш тўғрисидаги хабарномани топшириш тартиби
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади.
Бу тадбиркорлик субъектларига қандай мажбурият юклашини CҚ маҳсулот маркировкасини назорат қилиш бўлими бошлиғи Аҳмад ФАЙЗИЕВ шарҳлайди:
Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.
– 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари солиқ органларига пивонинг чакана савдоси фаолияти бошланиши ёки бекор қилиниши тўғрисида хабар беришлари керак . Хабарнома license.gov.uz электрон лицензиялаш тизими орқали топширилиши керак.
Пиво реализацияси бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган пайтдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари реализацияси ҳуқуқи учун тўлов каби пиво реализацияси ҳуқуқи учун йиғим тўлаш мажбурияти юзага келади. Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Йиғим миқдори ҳар ойда БҲМнинг 10%ини ташкил қилади . Ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг 10-санасига қадар тўланади.
Агар хабарнома қуйидаги муддатда юборилган бўлса:
- жорий ойнинг 20-санасига қадар йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда ҳисобланади;
- жорий ойнинг 20-санасидан кейин – кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб.
Агар пиво стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланишнинг бир нечта пунктларида реализация қилинса, алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар белгиланган ставкалар доирасида савдо ва умумий овқатланишнинг стационар пунктлари сонига, шунингдек уларнинг ҳудудига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилади ва ундирилади.
Алкоголь маҳсулотлар чакана савдоси фаолияти тўхтатилган ёки бекор қилинган тақдирда, йиғимни ҳисоблаш кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб тўхтатилади. Тўхтатилган ёки тугатилган фаолиятни қайта бошлашга рухсат олиш учун license.gov.uz орқали янги хабарнома юбориш керак бўлади.
Эътибор беринг
Барча йиғимларни тўлаш тартиби, бухгалтерия ва солиқ ҳисоби бўйича тавсияларни – Buxgalter Pro эксперт-маълумотнома тизимининг ушбу папкасида ўқинг: Йиғимлар, тўловлар, компенсация тўловлари
.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади