Солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланмалар мавжуд бўлганда ҚҚС ҳисоб-китоби

preview

Улгуржи фирмада солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланмалардан ташқари яна қурилиш ҳам мавжуд бўлганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси қандай  чиқарилишини “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА гапириб берди:

 

“Корхонанинг асосий фаолият тури - импорт дори препаратлари билан улгуржи савдо, ҚҚС бўйича имтиёз мавжуд. Параллел равишда - фармацевтика заводи қурилишини олиб бормоқда ва импорт қилинган газланган ва газланмаган сув сотади (ҚҚС билан реализация қилади). ҚҚС ҳисоб-китобида мутаносиб усулдан фойдаланади. Натижада:

  1. Фармацевтика заводи қурилиши бўйича харажатларга киритиладиган кирувчи ЭҲФлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олмайди, балки “Тугалланмаган қурилиш” 0810-счётга қурилишга хизматлар ва материаллар қийматига киритади.
  2. Импорт дори препаратларига ҚҚСни, агар Ўзбекистонда уларнинг аналоги ишлаб чиқарилса - дори препаратлари қийматига киритади.
  3. Сув импортига ҚҚСни, барча товарларни божхонадан ўтказиш бўйича, шунингдек давр харажатларига киритиладиган кирувчи ЭҲФлар бўйича ҚҚСни, корхонанинг умумий айланмасида сув реализацияси неча фоизни ташкил қилишига боғлиқ ҳолда мутаносиб усул билан ҳисобга олади”.

- “Сизнинг корхонангизда ҳисобга олинадиган ҚҚС ҳисоб-китоби унчалик тўғри юритилмаяпти. 

Агар сиз ҚҚС ҳисоб-китобининг титул варағида “Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш усули” сатрида мутаносиб усулга “1”ни қўйсангиз, барча кирувчи ҚҚС у қайси товар ёки хизматга тааллуқлигидан қатъи назар (кейинчалик ҚҚС билан ёки ҚҚСсиз реализация қилинади) тушум ҳажмларига мутаносиб тақсимланади.

Асосий воситалар сотиб олинганда ёки келгусида ўз асосий воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган активларни яратиш учун товарлар (хизматлар) сотиб олинганда сотувчи томонидан тақдим этилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш тўлиқ ҳажмда амалга оширилади . Яъни қурилиш бўйича ҚҚС ҳам мутаносиб усулда ҚҚС бўйича ҳисобга олинадиган суммани аниқлашда иштирок этади.

СКнинг 268-моддаси қоидаларини эслатиб ўтамиз:

  • алоҳида-алоҳида усул бўйича солиқ тўловчи солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этилган айланмалар учун фойдаланиладиган, олинган товарларнинг (хизматларнинг) ҳамда улар бўйича тўланган солиқ суммаларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритади. Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий харажатлар бўйича харажатларни ажратиш мутаносиб усулда амалга оширилади;
  • мутаносиб усул бўйича солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган солиқ суммаси солиқ солинадиган айланма суммасининг товарларни (хизматларни) реализация қилиш (ҚҚСни ҳисобга олмасдан) бўйича айланманинг умумий суммасидаги жорий календарь йил ичида ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган солиштирма миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Мутаносиб усулдан фойдаланишда ҳисобга қабул қилинмаган ҚҚС фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатлар таркибида ҳисобга олинади:

  • агар солиқ солинадиган айланмаларнинг улуши жорий солиқ даврида айланма умумий суммасининг 5%идан ошиб кетмаса, солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар бўйича), шу жумладан узоқ муддатли активлар бўйича тўланган ҚҚС суммасини жорий солиқ даврида олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматига тўлиқ киритишга ҳақли.

Бўлиши мумкин бўлган вазиятларни кўриб чиқамиз.

1-вазият. Агар сувни реализация қилиш бўйича тушум (ҚҚСсиз) умумий тушум суммасининг 5%идан ошиб кетмаса, сиз товарлар ва хизматларни ҚҚС билан олишда дарҳол солиқни уларнинг таннархига тўлиқ киритишингиз мумкин. Бу ҳолда сиз ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг бир қисмини йўқотасиз, бироқ ҳисоб ва ҳисоботни анча соддалаштирасиз.

Мисол
Асосий бўлмаган фаолият бўйича тушум < умумий тушумнинг 5%и
Корхона бўйича сотувлар ҳажми - 990 млн сўм, шу жумладан - дориларни реализация қилишдан олинган тушум - 950 млн сўм, сувни реализация қилишдан олинган тушум - 40 млн сўм.
Кирувчи ҚҚС - 23 млн сўм, шу жумладан - 14 млн сўм қурилиш бўйича, 1 млн сўм дорилар бўйича, 5 млн сўм сув бўйича ва 3 млн сўм давр харажатлари бўйича.
ҚҚС солинадиган айланма:
40 х 100% : 990 = 4%ни ташкил этади
Барча кирувчи ҚҚСни хариднинг мақсадига мувофиқ дарҳол бухгалтерия счётларига киритиш мумкин: 0800, 1000, 2910, 9400.

ҚҚС ҳисоб-китобида:

  • титул варағида алоҳида-алоҳида усулни танлайсиз;
  • ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини (Реестрга асосан) 3-илова “Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоби”нинг 0302-сатри “ҚҚСдан озод қилинадиган айланма”да акс эттиринг.

 

2-вазият. Агар мутаносиб усул танланган бўлса, ҚҚС ҳисоб-китобини тайёрлашда ҳеч қандай сатрлар тўлдирилмайди. Барча Ҳисоб-китоб автоматик тарзда бажарилади. Лекин бухгалтерия ҳисоби мақсадларида уларни товарларнинг таннархига, қурилишга ёки давр харажатларига киритиш учун ҚҚСнинг қайси суммалари ҳисобга олинмаслигини олдиндан режалаштириш мақсадга мувофиқдир.

Эътибор беринг
Бунда солиқ хавфларини ҳисобга олинг. Хусусан, қурилишга тўғри келадиган ҳисобга олиш суммасига сизда СКнинг моддаларига таянган ҳолда тузатиш киритишлари мумкин .
Мисол
Асосий бўлмаган фаолият бўйича тушум < умумий тушумнинг 5%и (ҳисоб-китоб мутаносиб усулда)
Корхона бўйича сотувлар ҳажми - 990 млн сўм, шу жумладан - дориларни реализация қилишдан олинган тушум - 950 млн сўм, сувни реализация қилишдан олинган тушум - 40 млн сўм.
Кирувчи ҚҚС - 23 млн сўм, шу жумладан - 14 млн сўм қурилиш бўйича, 1 млн сўм дорилар бўйича, 5 млн сўм сув бўйича ва 3 млн сўм давр харажатлари бўйича.
Бу вазиятда ҚҚС ҳисоб-китобининг 3-иловасида қуйидаги сумма автоматик тарзда ҳисобга олинади:
23 млн сўм х 4% = 0,93 млн сўм.

 

3-вазият. Алоҳида-алоҳида усулни танлашингиз мумкин. Кирувчи ҚҚСни тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули ёрдамида ҳисобга олган ҳолда, бухгалтер ҚҚСнинг қайси суммасини ҚҚСсиз реализация қилинадиган товарлар (Ўзбекистонда аналоглари ишлаб чиқариладиган дорилар) таннархига киритишни дарҳол билади. Ҳисобни осонлаштириш учун ушбу усулни танлашда 4410-счёт (ҚҚС) бўйича субсчётлар ёки субконто қўшишни тавсия қиламиз: қурилиш бўйича кирувчи ҚҚС, дорилар бўйича ҚҚС, сув бўйича ҚҚС, давр харажатлари бўйича ҚҚС,

Мисол
Асосий бўлмаган фаолият бўйича тушум < умумий тушумнинг 5%и (ҳисоб-китоб алоҳида-алоҳида усулда)
Корхона бўйича сотувлар ҳажми - 990 млн сўм, шу жумладан - дориларни реализация қилишдан олинган тушум - 950 млн сўм, сувни реализация қилишдан олинган тушум - 40 млн сўм.
  • Кирувчи ҚҚС - 23 млн сўм, шу жумладан - 14 млн сўм қурилиш бўйича, 1 млн сўм дорилар бўйича, 5 млн сўм сув бўйича ва 3 млн сўм давр харажатлари бўйича.
  • Кирувчи ҚҚС Ҳисоб-китобда ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда тақсимланади:
  • Импорт дори препаратларига ҚҚС ва божхонадан ўтказиш хизматлари учун ЭҲФдаги ҚҚС ҳисобга олинмайди, у таннархга киритилади . ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0302-сатри “ҚҚСдан озод қилинадиган айланма”да 1 млн сўм миқдорида, шунингдек 4-илованинг 9-устунида - 1-жадвалда “Шундан, ҳисобга олинмайдиган товарлар (хизматлар)”да қўлда акс эттирилади;
  • Импорт сувга ҚҚС ва сувни божхонадан ўтказиш хизматлари учун ЭҲФдаги ҚҚС ҳисобга олинади. Сумма (5 млн сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0301-сатри “15%ли ставка қўлланиладиган айланма”да акс эттирилади; қурилиш бўйича кирувчи ЭҲФларда ҚҚС ҳисобга олинмайди, у қурилиш қийматига киритилади . ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0302-сатри “ҚҚСдан озод қилинадиган айланма”да 14 млн сўм миқдорида, шунингдек 4-илованинг 9-устунида - 1-жадвалда “Шундан, ҳисобга олинмайдиган товарлар (хизматлар)”да қўлда акс эттирилади;
  • ТМҚ ва давр харажатларига киритиладиган хизматлар (офисни ижарага олиш, алоқа хизматлари, канцелярия товарлари ва ҳ.к.) бўйича ҚҚС, ҚҚС солинадиган (сув реализацияси) тушумнинг улушига боғлиқ ҳолда ҳисобга олинади. Мутаносиблик 7-илова “Йил бошидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар”нинг 0201 ва 0202-сатрларида автоматик тарзда ҳисобланади. ҚҚС автоматик тарзда ҚҚС ҳисоб-китобига 3-иловада бўлинади:
          – 0201-сатрда 0,12 млн сўм суммаси = 3 млн сўм х 4%;
          – 0202-сатрда 2,88 млн сўм суммаси = 3 млн сўм - 0,12 млн сўм.
Ҳисобга олиш билан ёпилмаган ва 4410-счётида қолаётган ушбу суммани 9430 бухгалтерия счётига ўтказиш мумкин. Шундай қилиб, ушбу суммани алоҳида-алоҳида ҳисобга олишда қуйидаги ҚҚС суммаси ҳисобга олинади: 5 + 0,12 = 5,12 млн сўм”.
Buxgalter.uz тавсия қилади

Шунингдек сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

 

 

Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /uz/publish/doc/text176387_soliq_solinadigan_va_solinmaydigan_aylanmalar_mavjud_bulganda_qqs_hisob-kitobi