Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Тўлов иловалари ва маркетплейслар чекларига нисбатан талаблар янгиланди
1 февралдан бошлаб электрон савдо майдончалари орқали товарлар сотилганда ҳамда тўлов тизимлари орқали хизматлар учун ҳақ тўланганда шакллантириладиган электрон чекларда фискал белгилар акс эттирилиши лозим .
Мазкур норма 2021 йил 1 декабрдан жорий қилиниши режалаштирилган эди бироқ техник шарт-шароитларни яратиш учун анча вақт керак бўлди.
ПҚ-73-сон қарорда қуйидаги аниқлаштириш берилган: фискал белги қўйилиши талаби «P2P» транзакциялари ва кредит тўловлари чекларига тааллуқли эмас.
Фискал белги онлайн-НКМ чекининг мажбурий реквизити бўлиб, уни солиқ солишда автоматик режимда ҳисобга қабул қилинадиган ноёб ҳужжатга айлантиради. Электрон чекдаги фискал белги туфайли тадбиркорлик субъектлари томонидан мобиль иловалар ёрдамида ҳисоб-китоб амалга оширилганда бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши ёки ҳар бир транзакцияга онлайн-НКМ чеки уриб берилиши шарт бўлмайди.
Шунингдек электрон транзакциялар чекларига онлайн-НКМ чеклари учун мажбурий бўлган бошқа реквизитлар, жумладан QR-код киритилиши масаласи кўриб чиқилмоқда. Фойдаланувчи уни сканерлаб олиб, фискал маълумотлар операторининг серверида сақланадиган чекларнинг электрон версиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Олег ГАЕВОЙ.