Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Янги ходимга ШЖБПҲни уйдан чиқмасдан қандай очиш мумкин (йўриқнома)
Агар сизнинг янги ходимингиз ҳали ҳеч қаерда ишламаган ва унга жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобварақ очилмаган бўлса, ҳисобварақ очиш бўйича мажбурият сизнинг зиммангизда бўлади. Сиз буни масофадан – Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёрдамида амалга оширишингиз мумкин . Buxgalter.uz ходимни қандай қилиб жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш ва уни ўз ташкилотингизга бириктириш тўғрисида сиз учун батафсил йўл-йўриқни тайёрлади.
Пенсия тизимида ҳисобга қандай олинади
Бунинг учун сизга фақат ходим паспортининг нусхаси талаб этилади. Пенсия ҳисобварағининг рақами аллақачон жисмоний шахснинг паспортига киритилган. Паспорт маълумотлари бўлган варақда рақамлардан иборат қуйи сатрда, охирги иккита чап рақамларни олиб ташланг ва 14 та рақамни сананг. Ушбу 14 та рақам пенсия ҳисобварағи рақами ҳисобланади.
Ушбу ҳисобварақни ҳисобга олиш учун my.gov.uz сайтига киринг: рўйхатдан ўтинг ёки ташкилотингиз ЭРИ бўйича киринг.
Сайтда таклиф қилинган хизматлар рўйхатидан “Ижтимоий таъминот” бўлимини танланг. Шундан кейин “Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш” хизматини танланг. Ўтишда хизматнинг таърифи ойнаси очилади, юқори ўнг бурчакда эса “Хизматни олиш” тугмаси пайдо бўлади.
Очилган ойнада сизнинг ташкилотингизга хизмат кўрсатадиган Халқ банки филиалини танланг, тегишинча унинг МФОси чиқади. Сиз фақат тегишли майдонларга ходимнинг Ф.И.О.си ва унинг пенсия ҳисобварағи рақамини киритасиз.
“Олиш” тугмасига босинг ва бир дақиқа мобайнида сизнинг ходимингиз ҳисобга олинади.
Қандай қилиб ходимни ўз ташкилотингизга бириктиришингиз мумкин
Жисмоний шахсни ШЖБПҲ бўйича ҳисобот тизимида ўз ташкилотингизга бириктириш учун nps.xb.uz сайтига ўтинг ва ўз ЭРИнгиз билан авторизациядан ўтинг.
Сайтнинг “Сўровнома” бўлимида ўнг бурчакда “Сўровномани қўшиш” функциясини танланг. Пастроқдаги майдонга ходимингизнинг пенсия ҳисобварағи рақамини киритинг ва “Излаш”га босинг.
Ходимнинг Ф.И.О.си унинг ҳисобварағи рақами билан ёритиб кўрсатилади. “Қўшиш”га босинг ва ходим сизнинг ташкилотингизга бириктирилади.
Виктория БЕЗГИНА