ДСҚ ҳисоботларни қайта топшириш чоғида “камералчилар”нинг нуқтаи назарини тушунтирди

preview

Нима учун солиқ суммаси камайтирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилади? Вазиятни ДСҚ Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРОҲИМОВ тушунтирди:

- СКнинг 83-моддасига асосан ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни ёки хатоларни аниқлаган солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт.

Агар ушбу модданинг 1-қиcмида кўрсатилган ҳолатлар ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига олиб келмаган  бўлса, солиқ тўловчи ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритишга ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақли.

Яъни мазкур контекстда ошиш томонга қайта топшириш назарда тутилмоқда. Агарда солиқ тўловчида у ёки бошқа сабабларга кўра солиқ суммаси қайта ҳисоблаш чоғида камайса, солиқ органларига илгари ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига хизмат қилган асосни илова қилган ҳолда тушунтириш хати тақдим этиш зарур.

Бу ҳолда солиқ органлари асосларни кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилиги ва қайта ҳисоб-китобни қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса чиқаради, бу камерал солиқ текшируви ўтказиш мақсади ҳисобланади.

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибини 29.05.2020 йилдаги 3236-сон Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида низом белгилайди.

Тушунтиришнинг тўлиқ матнини ҳавола бўйича ўтиб ўқиш мумкин.

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /uz/publish/doc/text160979_dsq_hisobotlarni_qayta_topshirish_chogida_kameralchilarning_nuqtai_nazarini_tushuntirdi