Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Камерал текширувларнинг янги қоидалари эълон қилинди
Давлат солиқ қўмитаси Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлади . Ҳужжат 29 майдан кучга кирди. “Норма” шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янги Низом ҳақида батафсил гапириб берди:
Қандай ҳолларда камерал текширув ўтказилади?
- Камерал солиқ текшируви солиқ органи томонидан солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар ҳамда солиқ органида мавжуд маълумотларни таҳлил қилиш асосида қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
- солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ёки ўртача бўлганда;
- солиқ органига жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлари келиб тушганда;
- солиқ ҳисоботидаги хато ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги тафовутлар аниқланганда.
У солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати ўтмаган даврга нисбатан ўтказилиши мумкин.
Текширув солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, солиқ тўловчининг ҳудудлари ва мол-мулкини кўздан кечиришни амалга ошириш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно .
Солиқчилар қандай ахборотни ва кимдан талаб қилиб олишга ҳақли?
Солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агенти, учинчи шахсдан) сўровнома орқали ҳисоб ҳужжатларини, солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотларни талаб қилиб олиши мумкин. Сўровнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади ва жўнатилган санадан эътиборан 3 кундан кейин олинган деб ҳисобланади. Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг 5 кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Солиқ текшируви учун аҳамиятга эга бирор-бир ҳолатлар ўзига маълум бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахсни кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин. Шунингдек, зарурат бўлганда шартнома асосида эксперт, мутахассис ва таржимон жалб этилиши мумкин.
Агар хатолар аниқланса
Агар камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тафовут ва (ёки) тақдим этилган солиқ ҳисоботларида хатолар аниқланса, солиқ органи солиқ тўловчига ҳисоботларга тузатиш киритиш тўғрисида талабнома юборади. Талабнома юбориш санаси камерал солиқ текшируви тугаган сана ҳисобланади.
Муддатлар |
Ҳаракатлар |
Текширув тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай |
Камерал солиқ текшируви материаллари солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органида рўйхатдан ўтказилиши керак |
Текширув тугаган кундан кейин 3 кун ичида |
Солиқ органи раҳбари камерал назорат натижаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди |
Натижалар тасдиқлангандан кейин 2 кун ичида |
Тафовут аниқланган тақдирда солиқ тўловчига тузатишлар киритиш тўғрисида талабнома юборилади |
Тузатишлар киритиш тўғрисида талабнома олинган кундан эътиборан 10 кун муддатда |
Солиқ тўловчи тегишли солиқлар ва йиғимлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутлар бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда асоснома тақдим этиши шарт
|
Аниқлаштирилган ҳисобот ёки асоснома олингандан кейин 15 кун ичида |
Солиқ органи солиқ тўловчининг талабномага жавоб тарзидаги материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни йўллаши мумкин:
|
Аниқлаштирилган талабнома олинган кундан эътиборан 5 кун ичида |
Солиқ тўловчи уни бажариши шарт |
Тақдим этилган аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларга тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда солиқ органи солиқ тўловчига илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хати ёки солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисида аниқлаштирилган талабнома юборади.
Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса ёхуд тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.