Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
“Нақдлаштирувчи идоралар” мезонлари ва контрагентлар учун оқибатлар
ДСҚ Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРАГИМОВ “нақдлаштирувчи идоралар”га қўлланиладиган мезонлар ва уларнинг контрагентлари учун солиқ оқибатлари ҳақида сўзлаб берди.
Фирма “нақдлаштириш” билан шуғулланаётлиги ҳақида қуйидаги аломатлар далолат беради:
- харид қилинаётган ва реализация қилинаётган ҳажмлар ва номенклатуранинг номувофиқлиги;
- банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъектнинг хусусияти ва фаолият турига мувофиқ эмаслиги;
- иш (хизмат)ларни бажариш учун зарур миқдорда ходимларнинг мавжуд эмаслиги;
- тадбиркорлик субъекти ҚҚС тўловчи сифатида ҳисобда туради, бироқ солиқни бюджетга тўламайди;
- товарлар катта ҳажмларда харид қилинади, бироқ реализация қилинмайди.
Контрагентга нима хавф солади?
“Нақдлаштирувчи идоралар” билан битимлар қалбаки деб эътироф этилади , солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади.
СКнинг 15-моддасига асосан солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Битимлар тузадиган ҳамкорларингизнинг ишбилармонлик обрўси билан қизиқинг. Бу нохушликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Buxgalter.uz
ДСҚ матбуот хизмати материаллари асосида