Нима учун текширувдан олдинги таҳлил формулалари такомиллаштирилиши лозим

preview

16–17 апрель кунлари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича 2022 йил учун қўшимча фойда солиғи ҳисобланиши тўғрисида хабарнома йўллади. Тафовутлар бўйича хабарнома U = (P – Q – R – S – T) ёки J = E – F – G – H – I – J формуласига асосланган.

Солиқ тўловчилар формулаларнинг хато эканлиги, кўп тафсилотларни ҳисобга олмаётганлиги юзасидан фикр билдиришди. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси, “Tax Consensus” СМТ директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ушбу формулаларни батафсил муҳокама қилишга чуқурлашмаган ҳолда, бундай формулаларнинг хатолигига энг оддий мисолни қайд этамиз:

солиқ тўловчи асосий воситани зарар билан реализация қилиши ёки бундай активни бошқа шахсга текин бериши мумкин. Бу ҳолатда бундай чиқиб кетишдан кўрилган зарар “харажатлар” таркибида акс эттирилади, формула эса мазкур вазиятни инобатга олмайди ва бундай чиқиб кетишни харажатлар суммасидаги тафовут сифатида белгилайди ва “қўшимча” фойда солиғини ҳисоблайди. “Хато” формула асосида камерал текширув тайинланган ҳолат бундан ҳам ёмон, бу эса бундай назорат тизимини сақлаш учун бюджет ресурсларини сарфлашнинг самарасиз тизимидир.

U=(P-Q-R-S-T) ёки J=E-F-G-H-I-J формулалари текширувдан олдинги таҳлил муаммоларига фақатгина биргина мисол, уларни ҳал қилиш тизимли ёндашувни талаб қилади.

 

Текширувдан олдинги таҳлил самарадорлигини қандай ошириш мумкин

Иқтисодий битимларнинг рақамлаштирилиши – бу биринчидан, муқаррар, иккинчидан, “рақамли” из қолдирадиган ва анча реал ва шаффоф иқтисодиётни тузишга кўмаклашадиган йўлдир.

Рақамлаштириш – осон бўлмаган жараён бўлиб, аслида солиқ тўловчилар юзага келадиган мураккабликларга тушунган ҳолда муносабатда бўладилар. Шу билан бирга, ҳар куни солиқларни рақамлаштириш тизими билан муносабатда бўладиган профессионал ҳамжамият ижобий омиллардан ташқари, сўнгги 2 йил мобайнида солиқ органлари томонидан бартараф этилмаётган муаммоларга ҳам дуч келишади. Ушбу муаммо улар асосида текширувдан олдинги таҳлил ўтказиладиган айрим формулалар билан боғлиқ.

Харажатларнинг умумий суммасини аниқлаш бўйича хато формулалар асосида текширувдан олдинги таҳлил тизими солиқ тўловчиларнинг турли маълумотларини қиёслайди ва бюджетга қўшимча тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммасини “аниқлайди”. Солиқ тўловчи ҳисоб-китоб формуласининг асоссиз эканлигини асослаб беради ва асосномани қабул қиладиган солиқ органини бу ҳақда хабардор қилади. Аммо бирмунча вақтдан сўнг тартиб-таомил яна такрорланади, сабаби текширувдан олдинги таҳлил тизимидаги формула тўғриланмаган.

Муаммо нимада? Мухтасар қилиб айтганда, Солиқ қўмитаси формулаларни ишлаб чиқди, идоравий бўйсунувдаги тузилмалар унинг мукаммал эмаслиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда, улар Солиқ қўмитасига хатолар тўғрисидаги ахборотни етказа олишмаяпти (ёки асослантирилмаган). Сўнгра, ҳатто Солиқ қўмитаси хатолардан хабардор бўлса ҳам, уларга муносабат билдирмаяпти.

Вазиятни яхшилаш учун нима қилиш керак? Билиш – тушуниш дегани эмас. Эҳтимол, Солиқ қўмитасида текширувдан олдинги таҳлил тизимига киришни чеклаш бўйича асослар мавжуд ва улар асослантирилган деб ўйлайман.

Аммо, Солиқ қўмитаси Қўмита ходимлари жумласидан “коллегиал орган” тузиши мумкин, у чораклик асосда айтиб ўтилган мавзулар бўйича юзага келадиган шикоятларни таҳлил қилади ва уларни бартараф этиш бўйича қарорлар қабул қилади. Уларни бартараф этишнинг имкони бўлмаган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб туради. Бу қуйидаги имкониятларни беришига ишончим комил:

  • солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ресурсларини бекорга сарфламаслик;
  • солиқ органлари ишини қабул қилишнинг ижобий имижини яхшилаш, сабаби бир неча йил мобайнида формулалардаги хатоларнинг тузатилмаганлиги солиқ органларига нисбатан муносабат бўйича салбий фикрнинг ўсишига олиб келади.

Эслатиб ўтаман, Солиқ қўмитасининг вакиллари ўз саҳифасида Foyda solig‘i – YouTube (қаранг 1:27:00, https://t.me/soliqnews/12646) 2023 йил учун автокамерал фақатгина барча формулалар синовдан ўтказилиб, ҳамма хатолар бартараф этилганидан кейин амалга оширилишини  қайд этишди.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /uz/publish/doc/text198892_nima_uchun_tekshiruvdan_oldingi_tahlil_formulalari_takomillashtirilishi_lozim