Солиқ аудити ўтказилиши лозим бўлган ташкилотлар рўйхати эълон қилинди (Excel)

preview

ДСҚ уларда 2021 йил 20 апрелдан 1 июлга қадар солиқ аудити ўтказиладиган 206 та ташкилотдан иборат рўйхатни эълон қилди. Шундан кейин қўшимча рўйхат аниқланади, унга дастлабки маълумотларга кўра 500-800 та корхона киритилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.


I босқичда - 20 апрелдан бошлаб - 56 та корхонани текшириш бошланади; II босқичда - 1 июлга қадар - юқори хавф даражаси мавжуд яна 150 та субъект текширилади. Бу - йирик импорт қилвчилар, қурилиш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича фирмалар, хизмат соҳаси субъектлари.

Ушбу 206 та корхонадан ҳар бирини 2021 йил 17 март ҳолати бўйича ДСҚнинг хавфни таҳлил қилиш тизими хавфнинг энг юқори гуруҳига киритган (“қизил светофор”).

Анча қулай излаш учун buxgalter.uz Excel форматида уларнинг рўйхати нусхасини олди, ундан бу ерда фойдаланиш мумкин. Бироқ барибир у дастлабки манбага тўғри келишига ишонч ҳосил қилиш учун ахборотни pdf-файл маълумотлари билан солиштиришни тавсия қиламиз.

ДСҚда таъкидлашларича, эълон қилинган рўйхат хавфни таҳлил қилиш натижалари бўйича солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг юқори даражаси мавжуд янги субъектлар билан тўлдирилиши мумкин.

Шунингдек III босқич ҳам назарда тутилган, у 2021 йил 1 июлдан бошланади. Унинг асносида дастлабки маълумотларга кўра, солиқ аудити яна 500-800 та хўжалик юритувчи субъектларга дахл қилади. Ушбу корхоналарнинг рўйхати қўшимча равишда эълон қилинади.

Солиқ аудити 07.01.2021 йилдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон ВМҚда белгиланган тартибда ўтказилади”.

Эътибор беринг!

Солиқ аудити ўтказилиши лозим бўлган корхоналар текширув бошланишидан 30 календарь кун олдин солиқ тўловчининг шахсий кабинетида (ёки буюртма хат билан) солиқ аудитининг бошланиши ҳақида билдиришнома олади.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш аломатлари мавжуд бўлган тақдирда текширув солиқ тўловчини олдиндан хабардор қилмасдан бошланади.

Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш аломатлари СКнинг 223-моддаси “Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)” асосида аниқланади. Булар:

  • товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик;
  • юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш;
  • ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;
  • расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш;
  • товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш;
  • қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;
  • НКМнинг фискал хотираси хизмати дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш;
  • фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб чиқариш ҳисоботига қўшиш;
  • товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) қасддан камайтириш);
  • моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини (лимитларни) ва амортизация (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш ёки нормативларни нотўғри қўллаш;
  • иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;
  • меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;
  • реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /uz/publish/doc/text168261_soliq_auditi_utkazilishi_lozim_bulgan_tashkilotlar_ruyhati_elon_qilindi_excel