Таъсисчилар тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда “қизил белги” қўйилади

preview

ДСҚ юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳамда жисмоний шахслар - тадбиркорларнинг марказий маълумотлар базасини яратди . Бунда 2,6 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектларда таъсисчилар тўғрисидаги маълумотларга оид камчиликлар мавжуд. Бу нимага олиб келади ва вазиятни қандай тўғрилаш мумкин?

Марказий маълумотлар базасида сақланадиган ва қайта ишланадиган маълумотлар рўйхати Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова билан тасдиқланган. Бошқа маълумотлар орасида - таъсисчилар тўғрисидаги маълумотлар бор.

22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 2021 йил 23 декабрдан кучга киргандан кейин солиқ органларининг маълумотлар базаларида тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотларнинг мавжуд эмаслиги солиқ хавфининг юқори даражаси мезони сифатида баҳоланади. Бу ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этишга сабаб бўлади. Буларнинг барчаси ҚҚС тўлашдан озод этмайди, бироқ солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади ва контрагентларнинг катта қисмидан маҳрум қилиши мумкин. Кучайтирилган назорат шароитида ким ҳам муаммоли ҳамкор  билан ишлашни хоҳлайди?

Сизда “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси рўпарасидаги “Солиқ органларининг маълумотлар базасида таъсисчи (иштирокчи) тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас” мезонида қандай белги қўйилганлигига қаранг. Агар қизил белги қўйилган бўлса, тезда етишмаётган маълумотни киритинг :

Жисмоний шахс

Юридик шахс

Таъсисчининг фамилияси, исми, отасининг исми, жинси, миллати, фуқаролиги, паспорти серияси ва рақами, ЖШШИРи, таъсисчининг улуши фоиз ва сўмда, телефон рақами, e-mail ва манзили

Таъсисчининг номи, СТИРи, рўйхатдан ўтказилган давлати, таъсисчининг улуши фоиз ва сўмда, телефон рақами, e-mail ва манзили

Чет давлатларнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ЖШШИР олиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига шахсан мурожаат қилишлари керак.

Сиз барча зарур маълумотларни тўплаганингиздан кейин Солиқ тўловчи - юридик шахс тўғрисида қўшимча маълумотлар варақасини тўлдиринг ва уни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатинг.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /uz/publish/doc/text175795_tasischilar_tugrisidagi_malumotlar_bulmaganda_qizil_belgi_quyiladi