Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Текширувчилар қачон сиздан ҳужжатларни қайта тақдим этишни сўрашлари мумкин
Солиқ органлари текширувлар вақтида ҳужжатларни қайта талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга эмас, бироқ истиснолар мавжуд. Вазиятни ДСҚ мутахассислари тушунтиришди:
– Бундай жиҳатлар СКнинг 146-моддаси 11-қисмида ва 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илованинг 17-бандида регламентланган.
Солиқ текшируви ва солиқ назоратининг бошқа тадбирлари давомида солиқ органлари текширилаётган шахсдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
- олдинги камерал ёки сайёр солиқ текширувларида солиқ органларига тақдим этилган ҳужжатлар;
- солиқ мониторинги жараёнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари.
Қуйидаги ҳолларда ҳужжатлар қайта талаб қилиб олиниши мумкин, агар:
- ҳужжатларнинг асл нусхалари аввал солиқ органига тақдим этилган ва кейинчалик солиқ тўловчига қайтарилган бўлса;
- солиқ органига тақдим этилган ҳужжатлар енгиб бўлмас куч ҳолатлари туфайли йўқолган бўлса.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Камерал текширув доирасида солиқ инспекторлари қандай тадбирларни ўтказиш ҳуқуқига эга;
- Солиқ инспекциясидан талабнома олингандан сўнг бухгалтер нима қилиши керак;
- Сайёр текширувда томонлар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади;
- Сайёр текширувда қандай тадбирлар амалга оширилиши мумкин;
- Сайёр текширув пайтида ўзини қандай тутиш лозим.