Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Электрон рақамли имзо (ЭРИ) паролини унутган бўлсангиз, нима қилиш керак
Агар сиз юридик шахснинг шахсий кабинетига кириш учун ЭРИ паролини унутган бўлсангиз, buxgalter.uz ёрдамидан фойдаланинг.
My.soliq.uz сайтида юридик шахснинг шахсий кабинетига кириш функциясига босинг. Ҳавола бўйича ўтишда сизга ЭРИ калитини танлаш ойнаси очилади.
Сизга пароли тикланиши зарур бўлган калитни танланг. Шу ойнада пастки қаторда “Паролни тиклаш”га босинг. Кейинги ойна энди ЭРИни рўйхатга олиш ва хизмат кўрсатиш сайтида очилади.
Янги ойнада яна бир бор ЭРИ калитини кўрсатинг, шунингдек расмдан таклиф қилинган кодни киритинг. Шундан кейин “Паролни олиш”га босинг. Пароль фойдаланувчининг ҳисоб маълумотларида кўрсатилган рақамга юборилади.
Корхонанниг ҳисоб маълумотларига қандай қилиб ўзгартиришлар киритиш ҳақида бу ерда ўқинг.
Виктория БЕЗГИНА