Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Нима учун “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси турли натижани кўрсатади.
ДСҚнинг янги сервисида ўз мақомини текширган ҳолда, солиқ тўловчилар баҳолашнинг ўзгарувчанлиги (натижа ҳар доим ўзгаради) ва айрим мезонларнинг ноаниқлигини қайд этмоқдалар. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Давлат солиқ қўмитасида шарҳлаб беришди.
Бухгалтерлар қуйидагилардан шикоят қилишмоқда:
- “21.09 да бизда “қизиллик” ва узлуксиз кесишган чизиқлар бўлди, 22.09 да ҳаммаси яшил ва белгилар билан. Бугун ҳаммаси яшил ва битта қалин кесишган чизиқ, у бутун манзарани йўққа чиқарди. Боғланиш телефон рақамлари орқали 8-уринишда қўнғироқ қилиб тушдим. Уларнинг жавоби: “Доим қараб туринг. Агар сизда ҳаммаси яхши бўлса, “қизиллик” кетади... Агар кетмаса - у ерда инсон омили мавжуд эмас, биз тузата олмаймиз”... Ва энди биз қандай йўл тутишимиз даркор?
- “Сервиснинг ишга туширилиши ҳақида эълон қилинган пайтдан эътиборан унга ҳар куни назар соламан. Биринчи куни бизда кесишган чизиқ билан битта тўқ сариқ доира бор эди. Иккинчи куни бизда ҳамма белгилар яшил доирада эди. Кеча эса яна кесишган чизиқ билан сариқ доира пайдо бўлди, бунда, биринчи кунда бўлган худди ўша жойда”.
Мазкур ҳолатларни шарҳлаган ҳолда, Давлат солиқ қўмитасида таъкидлашларича, хизмат тест режимида ишламоқда, айрим мезонлар бўйича баҳолаш тизими эса умуман ишлаб чиқиш босқичидадир.
Хизмат 2021 йил декабрда - янги ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирадиган пайтда нормал режимда ишлаши режалаштирилмоқда.
Солиқ тўловчилар эътибор қаратишлари ва хизматни такомиллаштиришда фаол иштирок этишлари муҳим ҳисобланади. Сабаби барча “камчиликларни” Низом кучга киргунга қадар тугатиш зарур. Кейин тузатиш анча қийин бўлади.
Сайтда тақдим этилган мезонлардан ҳозир таҳлика-таҳлил тизими ҚҚС тўловчилар фаолиятининг қайси томонларини баҳолашини тушуниш мумкин бўлади. Бунда қонунчилик томонидан бу борада қандай талаблар қўйилиши ҳаммага яхши маълум. Сервис эса тадбиркорлик субъектининг ушбу талабларга мувофиқлигини тўғри баҳолаши керак.
Ҳозирги кунда мезонлар тадбиркорлик субъектларининг айрим тоифаларига нисбатан қонунчилик нормаларини ҳисобга олмаган ёки нотўғри ифодаланган бўлиши мумкин. Тузатиш киритиш учун бундай ҳоллар ҳақида қўмитага хабар бериш зарур.
Масалан, шундай мезон мавжуд: “Ходимлари ёки ёлланма ишчилари мавжуд эмас ёхуд уларнинг сони 4 кишидан камни ташкил этади”. Якка тартибдаги тадбиркорларда ҳақли савол туғилди: ушбу мезон уларга нисбатан қандай қўлланилади? Ахир 31.07.2015 йилдаги 219-сон ВМҚга 1-илованинг 4-бандига мувофиқ уларга 3 нафардан кўп бўлмаган ёрдамчиларни ишга ёллашга рухсат берилганку. Бинобарин, хизмат мазкур нормани ҳисобга олган ҳолда қайта ишланиши керак.
“Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси бўйича барча фикр-мулоҳазаларни қуйидагиларга жўнатинг:
- телефон рақамлари орқали (тўлиқ рўйхатга қаранг);
- «Тадбиркор ва Солиқчи» Телеграм-каналига;
- Фейсбукка: https://www.fb.com/Soliqpressa/.
- “Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив хизматидан қандай фойдаланиш ҳақида бу ерда ўқинг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади