“Тушумлар бўйича ҳисобот”даги янги опция “салбий” ЭҲФ муаммосини ҳал қиладими?

preview

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида онлайн-НКМ бўйича хизматда -  “Тушумлар бўйича ҳисобот” ҳаволасида - белги пайдо бўлди, уни олиб ташлаш суммани сотишлар реестрига киритмаслик, тушумлар суммасини кирим қилмаслик имконини беради. ДСҚ айни пайтга қадар мазкур янгиликни ҳеч қандай тарзда шарҳламади, шу боис биз яна, сўнгги вақтларда бир неча бор, аниқлаштириб олишга ҳаракат қиламиз...


Гульнора ЭРГАШЕВА,
солиқ маслаҳатчиси:

- Ўйлайманки, ушбу опциядан бўнак тўловлари, воситачилик сотишлари бўйича тушумни акс эттириш учун, шунингдек онлайн-НКМ орқали КПК бўйича сотишлардан ЭҲФни такрорлашда фойдаланиш мумкин.

У бундай кўринишга эга:

“Агар “белги” олиб ташланса, онлайн-НКМдан маълумотлар ҳисоботда акс этмайди. Янги опция билан тажрибалар шуни кўрсатди: агар ушбу “белги” олиб ташланса, ҳам март ойи, ҳам апрель ойи ҳисоботида реестрда яна “0” бўлади”.


Таҳририятдан:

ДСҚдан расмий шарҳларнинг мавжуд эмаслиги шубҳа солади. Балки биз нотўғри тушунгандирмиз:

  • Янги опция қандай мақсадлар учун жорий этилган?
  • У синов опциясими ёки ишчи опция?
  • Ундан март ойи учун ҳисоботда фойдаланиш мумкинми ёки фақат апрелдан бошлаб фойдаланиладими?

Тахминий ҳаракатлар ва бухгалтерлик ТГ-гуруҳларида ёзишмаларда муаммони ечимини топиш билан, албатта, бухгалтер янгиликни ўзлаштириши мумкин. Эртами-кечми. Маълум миқдорда пешонани уриб бўлса ҳам.

Шунга қарамай, ишлаб чиқувчининг ЙЎРИҚНОМАСИ зарур!

Биринчи навбатда - тўғри тушуниш ва ҳисоботларни шакллантиришда хатоларга йўл қўймаслик учун.


 Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /uz/publish/doc/text169026_tushumlar_buyicha_hisobotdagi_yangi_opciya_salbiy_ehf_muammosini_hal_qiladimi