Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Ўзини ўзи тугатишда солиқлар бўйича ортиқча тўлов қандай қайтарилади
Компания раҳбарияти корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Корхонада солиқлар бўйича ортиқча тўлов мавжуд. Бу пулларни офисдан чиқмасдан қандай қайтариш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz нинг илтимосига кўра ДСҚнинг бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ЁҚУБОВ сўзлаб берди.
– «Маълумки, СКнинг 140-моддасига мувофиқ солиқ тўловчини ихтиёрий тугатишда солиқ аудити ўтказилади. Аудит якунлари бўйича қоидабузарликлар аниқланмаган бўлса, СКнинг 109-104-моддаларига мувофиқ солиқ тўловчи ортиқча тўланган солиқлар ва тўловларни қайтариш тўғрисидаги ариза билан солиқ органларига мурожаат қилиши мумкин.
Буни қуйидаги қадамлар орқали электрон шаклда амалга ошириш мумкин:
1. my.soliq.uz га киринг.
- Бош саҳифада «Мурожаатларни юбориш» тугмасини босинг.
- Очилган саҳифада «ЮШга ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш» тугмасини босинг.
- Очилган шаклда автоматик тарзда тўлдирилган сатрларни текшириб кўринг.
Бошқа сатрлар қуйидагиларни амалга ошириш орқали тўлдирилади:
- чиқиб келадиган йўриқноманинг устунларида - «солиқ тури», қайта жўнатиш ёки қайтариш», «банк номи»ни танлаш;
- «Солиқ тўловчининг ташкилотига (муассасаси ёки идорасига) хизмат кўрсатувчи банк реквизитлари», «Қайтариладиган (ёки ҳисобга олинадиган) сумма» ва «Сумма ҳарфлар билан ёзилади» сатрларини тўлдириш;
- «Ортиқча тўланган солиқ суммалари юзага келган сана қисқача баёни» сатрида қайси санадан ва қандай сабабга кўра ортиқча тўлов юзага келганлиги қайд этилиши лозим.
Чиқиб келадиган йўриқноманинг устунларида - «солиқ тури», қайта жўнатиш ёки қайтариш», «банк номи»ни танлаш;
• «Солиқ тўловчининг ташкилотига (муассасаси ёки идорасига) хизмат кўрсатувчи банк реквизитлари», «Қайтариладиган (ёки ҳисобга олинадиган) сумма» ва «Сумма ҳарфлар билан ёзилади» сатрларини тўлдириш;
• «ортиқча тўланган солиқ суммалари юзага келган сана қисқача баёни» сатрида қайси санадан ва қандай сабабга кўра ортиқча тўлов юзага келганлиги қайд этилиши лозим.
чиқиб келадиган йўриқноманинг устунларида - «солиқ тури», қайта жўнатиш ёки қайтариш», «банк номи»ни танлаш;
• «Солиқ тўловчининг ташкилотига (муассасаси ёки идорасига) хизмат кўрсатувчи банк реквизитлари», «Қайтариладиган (ёки ҳисобга олинадиган) сумма» ва «Сумма ҳарфлар билан ёзилади» сатрларини тўлдириш;
• «Ортиқча тўланган солиқ суммалари юзага келган сана қисқача баёни» сатрида қайси санадан ва қандай сабабга кўра ортиқча тўлов юзага келганлиги қайд этилиши лозим.
Ариза кўриб чиқилганидан кейин солиқ органлари томонидан хулоса чиқарилади ва у тегишли ҳудуддаги ғазначилик бўлимига юборилади. Ортиқча тўланган суммалар аризада кўрсатилган солиқ тўловчининг ҳисобрақамига ўтказиш орқали қайтарилади».
Олег ГАЕВОЙ.