Улгуржи корхоналарга алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш нархлари татбиқ этиладими

preview

“Корхона алкоголли маҳсулотларни улгуржи сотиш билан шуғулланади. Маҳсулотларни импорт қиламиз. Алкоголли маҳсулотлар билан улгуржи савдо қилиш учун лицензия мавжуд.

Импорт қилинган алкоголли маҳсулотлар билан улгуржи савдо қилишга иқтисодиёт ва молия вазирининг 30.05.2023 йилдаги АВ рўйхат рақами 3435-сон буйруғига асосан энг кам улгуржи-сотиш нархлари татбиқ этиладими?”

“Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб беради:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш нархлари импорт қилинган алкоголли маҳсулотлар билан улгуржи савдо қилишга татбиқ этилмайди.

Чакана савдо корхоналари эса маҳаллий ҳамда импорт қилинган алкоголли маҳсулотларни белгиланган энг кам чакана нархлардан паст бўлмаган нархда сотишлари керак.

Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар 2010 йил 1 январдан бошлаб жорий этилган ва мунтазам қайта кўриб чиқилади . 327-сон ВМҚда гап алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва чакана савдо корхоналари учун белгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар ҳақида бормоқда. Қарорда ушбу корхоналар алкоголли маҳсулотларни белгиланган энг кам нархлардан паст нархларда сотган тақдирда уларга нисбатан тегишли жарима санкциялари қўлланади, айбдор шахслар эса – белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади, дейилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 30.05.2023 йилдаги АВ рўйхат рақами 3435-сон буйруғига мувофиқ энг кам нархларни навбатдаги қайта кўриб чиқиш амалга оширилди. Улар ҳануз алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва чакана савдо корхоналари учун тааллуқлидир.

 

 

 

 

Тадбиркорлик фаолиятининг давлат назорати Тадбиркорлик фаолиятининг давлат назорати Тадбиркорлик фаолиятининг давлат назорати /uz/publish/doc/text199989_ulgurji_korhonalarga_alkogolli_mahsulotlar_uchun_eng_kam_ulgurji-sotish_narhlari_tatbiq_etiladimi