Агар ходим турли лавозимларни эгаллаб келган бўлса, таътил муддати қандай ҳисобланади

preview

Ходим иш йили давомида 6 ой бўлим мутахассиси стифатида ишлаган (18 иш куни таътил берилади ). Сўнгра бўлим бошлиғи лавозимига ўтказилди (таътил – 24 иш куни). Шунда унга неча кун таътил берилиши керак?

Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра, “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, ҳуқуқшунос  Ленара ХИКМАТОВА жавоб беради:


– Бундай вазиятларда таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш тартибидан фойдаланинг.   Ходимнинг умумий  таътил муддати алоҳида кўрсатилган  ҳар бир муддат учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган  таътил муддатидан иборат бўлади.

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.   Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.

Масалан
Таътил муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш

 

1) Ходим 9 ой-у 17 кун ишлади. Жамоатчилик шартномасига кўра унга 24 иш куни муддатида асосий таътил берилиши мумкин. 17 кунни бир ойга яхлитлаб, 10 иш ойига эга бўламиз.

Ишланган вақтга мутаносиб равишдаги таътил муддати:

24 : 12 х 10 = 20 кун.

2) 1) Ходим 8 ой-у 13 кун ишлади. Жамоатчилик шартномасига кўра унга 21 иш куни муддатида асосий таътил берилиши мумкин. 13 кунни чиқариб ташлаб, 8 иш ойига эга бўламиз.

Ишланган вақтга мутаносиб равишдаги таътил муддати:

21 : 12 х 8 = 14 кун.

Шу тариқа, кўриб чиқилаётган ҳолатда ходимнинг биринчи лавозими бўйича  муддати 9 иш куни (18 : 12 х 6 = 9), иккинчиси бўйича 12 иш кунидан (24 : 12 х 6 = 12) иборат таътил берилади. Умумий ҳисобда ходимнинг таътил муддати 21 иш кунини (9 + 12) ташкил қилади.

Эътибор беринг: кўриб чиқилаётган ҳолат алоҳида тоифага тегишли бўлиб, бунда таътил муддати ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоб чиқилиши керак. Масалан, 6 ойдан кам ишлаган ёки бошқа ҳолатларда биринчи иш йилида таълим муассасалари ўқитувчилари, ўриндошлик асосида ишлаётганлар таътилга ҳақ тўлашнинг миқдорини белгилаш. Умумий қоида бўйича иш йили якунлангунига қадар ташкилотнинг ички ҳужжатлари ёки меҳнат шартномаси билан белгиланган,  ходимга бериладиган таътил тўлиқ муддатда берилиши керак.  

Ҳолат
Таътил муддатини ҳисоблаб чиқишдаги эҳтимолий хатолар

Ходим январь ойида ишга қабул қилинган. Сентябрь ойида – 8 ой ишлагандан сўнг – у таътил беришларини сўради. Таътил муддати ташкилотдаги барча ходимлар учун 24 иш куни этиб белгиланган. Кадрлар бўйича мутахассис ишланган вақтга мутаносиб равишдаги 16 иш кунига таътил расмийлаштирди. Шу қонунийми?

- Йўқ, қонунга зид.

Таътил тўлиқ муддатга, яъни 24 иш кунга берилиши лозим.

Агар иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ундан  қоидаларига мувофиқ таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.  

Истисно тариқасида, меҳнат ҳақи ушлаб қолинмайдиган  меҳнат шартномаси бекор қилинишинг айрим асослари келтирилган.   .

 

 

 

 

Таътил вақти Таътил вақти Таътил вақти /uz/publish/doc/text171524_agar_hodim_turli_lavozimlarni_egallab_kelgan_bulsa_tatil_muddati_qanday_hisoblanadi