ТИФ операциялари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда солиқ оқибатлари (шаблон)

preview

Кўп корхоналар шахсий кабинетга - ТИФ-операциялари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни эътироф этиш ва унга фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ) солиш талаби билан хат олишди. Солиқ органларининг бундай талабномасига қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий директор, бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди.

 

– “Корхонада олинган товарлар (хизматлар) учун импорт операциялари бўйича сўндирилмаган кредиторлик қарзи мавжуд бўлиши мумкин. Шунингдек, қарз экспорт бўйича  харидор олдиндан тўловни амалга оширган, бироқ товар ёки хизматни олмаган тақдирда ҳам юзага келиши мумкин.

Кредиторлик қарзини балансда қанча вақт ҳисобга олиш керак ва агар у сўндирилмаса қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Вазиятни қадамма-қадам кўриб чиқамиз.

 

Агар кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлса

1. Шартномага асосан бажаришингиз зарур бўлган мажбуриятларингизни аниқлаштиринг.

2. Даъво муддатини мажбуриятни бажаришнинг тугаш санасига ёки контрактда аниқ бажариш санаси кўрсатилмаган тақдирда,  сизга талабнома тақдим этишлари мумкин бўлган санага асосланиб киритинг.

Умумий даъво муддати - 3 йил. Бунда шартномада халқаро нормаларга ҳавола мавжуд бўлса, уларни ҳам ҳисобга олиш зарур.

Фақат шартномада кўзда тутилган  барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда “даъво муддати ўтганлиги муносабати билан” мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш санасини аниқлаш мумкин.

3. Даъво муддати ўтгандан кейин корхона кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ҳуқуқига эга:

Дебет “Мажбуриятларни ҳисобга олиш счётлари”

Кредит  9360  “Кредитор қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар”.

Валютадаги кредиторлик қарзини операцияни амалга ошириш санасидаги курс бўйича ҳисобдан чиқаринг .

4. Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаргандан сўнг корхонада фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган база юзага келади.

5. 05.09.2017 йилга қадар юзага келган валютадаги кредиторлик қарзи учун фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келмайди .

 

Қарзни ҳисобдан чиқаришни режалаштирмасангиз

“Кредиторлик қарзини даромадга олиш ва унга фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ) солиш” талабномаси юзасидан солиқ органига жавоб” шаблонига қаранг.

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text177154_tif_operaciyalari_buyicha_kreditorlik_qarzini_hisobdan_chiqarishda_soliq_oqibatlari_shablon