Ўзбекистон ҳудуди ва унинг ташқарисига хизмат кўрсатиш экспортининг солиқ оқибатлари

preview

Норезидентларга хизматлар кўрсатадиган маҳаллий компанияда қандай солиқ оқибатлари юзага келади: 1) агар мижозлар Ўзбекистонда жойлашган бўлса; 2) агар мижозлар хорижда турса, хизматлар эса интернет орқали тақдим этилса?

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax”  солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:


- Иккала ҳолда норезидентга хизматлар кўрсатиш, уларни кўрсатиш жойидан қатъи назар, хизматлар экспорти деб эътироф этилади .

ҚҚС солиш мақсадларида хизматларни реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддасига мувофиқ аниқланади. Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, башарти бундай хизматларнинг харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.

Шу тариқа, агар норезидент Ўзбекистонда жойлашган бўлса, Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилади. Ва сизнинг корхонангизда ҚҚС бўлаш бўйича мажбурият юзага келади.

Агарда норезидент хорижда турса, реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддаси 3-қисмида белгиланган мезонлар бўйича аниқланади. Яъни корхона норезидентга кўрсатаётган хизматлар ушбу мезонларга мувофиқлигини аниқлаши зарур.

Агар шартлар мувофиқ келса, Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилади, ҚҚСни тўлаш зарур бўлади. Агар - мувофиқ келмаса, Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди  ва ҚҚСни тўлаш зарур эмас.

Бунда Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматлар кўрсатувчи Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бундай хизматларни реализация қилиш бўйича айланмалар солиқ солинадиган айланмаларга тенглаштирилади .

Аниқ мисолни кўриб чиқамиз.

Чет эл муассиси (юридик шахс) билан консалтинг хизматлари кўрсатиш учун контракт тузилди. Хизматлар кўрсатиш жойи - Ўзбекистон, бироқ хизматларни олувчи Ўзбекистонда турмайди, бу ерда унда ваколатхона ҳам, ДМ ҳам мавжуд эмас. Экспорт бўйича мазкур хизматларга ҚҚС солинадими?

Хизматлар норезидентга кўрсатилиши боис, бу - хизматлар экспорти.

Агар хизматларнинг олувчиси - чет эл юридик шахси бўлса, у Ўзбекистонда турмайди, ваколатхона ва доимий муассасага эга бўлмайди ва консалтинг хизматлари СКнинг 241-моддаси 3-қисмида кўрсатилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон бундай хизматлар кўрсатиш жойи деб эътироф этилмайди. ҚҚС тўланмайди.

Бунда Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматлар кўрсатувчи Ўзбекистон компаниялари  хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бундай хизматларни реализация қилиш бўйича айланмалар солиқ солинадиган айланмаларга тенглаштирилади .

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text171240_uzbekiston_hududi_va_uning_tashqarisiga_hizmat_kursatish_eksportining_soliq_oqibatlari