МХИКга боғланган ўлчов бирлигини қандай ўзгартириш мумкин

preview

Материалда:

– ўлчов бирликларини ўзгартириш ёки янгиларини қўшиш учун ариза қандай берилади → → →

– қачон аризага жавоб келади → → →

 

Муҳим янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Энди солиқ тўловчилар tasnif.soliq.uz сайтида МХИКга боғланган ўлчов бирликларини ўзгартиришга ёки МХИКга янги ўлчов бирликларини қўшишга ариза беришлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, солиққа оид ҳужжатларда ўлчов бирликларини бирхиллаштириш учун ҳар бир МХИКга ўлчов бирликлари бириктирилган ва техник жиҳатдан уларни фақат мазкур МХИК билан қўллаш мумкин. Бунда ҳамма ҳам бириктирилган ўлчов бирликларига рози эмас. МХИКга бириктирилган ўлчов бирликларида одамлар улар билан ишлашга ўрганган ёки реал амалий эҳтиёж туфайли талаб қилинган ўлчов бирликлари мавжуд бўлмаган вазиятлар юзага келади.

Илгари ўз позициянгизни билдириш учун (998 71) 202-32-32 телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб тушишга тўғри келарди. Кўп ҳолларда ўлчов бирликлари билан боғлиқ масала ҳал қилинмай қолган.

Қандай қилиб tasnif.soliq.uz сайтида ўлчов бирликларини ўзгартиришга ёки янги ўлчов бирликларини қўшишга ариза бериш мумкин

Ариза tasnif.soliq.uz сайтида берилади. Ариза шаклини қуйидаги тарзда очиш мумкин:

  • сайтнинг бош саҳифасида “Янги МХИКни яратиш ёки ўлчов бирликларини қўшиш учун ариза юбориш” ҳаволаси бўйича ўтган ҳолда. Ҳаволани топиш осон: у ўнг томондаги устунда қидириш сатри остида жойлашган. Скрин

 

Илгари мазкур функционал фақат керакли МХИК мавжуд бўлмаган тақдирда ариза бериш учун мўлжалланганди. Ҳозир ундан ўлчов бирлигини қўшиш ёки ўзгартириш учун ҳам фойдаланиш мумкин;

  • сайтнинг ҳар қандай саҳифасида юқорида ўнг томондаги “Хато ҳақида хабар бериш”га босган ҳолда. Скрин

Очилган ойнада “Ўлчов бирлиги бўйича хато” иловасини танланг. Скрин

 

Сизга “Аризани жўнатиш” шакли очилади, уни тўлдириш лозим (скрин):

1. Ўнг юқори бурчакда “Ўлчов бирлиги” иловасини танланг;

2. Қидириш сатри ёрдамида керакли МХИКни топинг. Агарда сиз у бўйича ўлчов бирликларини қайта кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблаган МХИКни аниқ билсангиз, қидиришни жадаллаштириш учун “МХИК бўйича қидириш”ни танланг, қидириш сатрига керакли рақамларни киритинг ва “Қидириш”га босинг.

3. “Каталог бўйича товарлар/хизматларнинг номи” устуни керакли МХИКни танлашингиз билан дарҳол – автоматик тарзда тўлдирилади;

4. “Телефон рақами” устунида мутахассислар сиз билан боғланишлари мумкин бўлган телефон рақамини кўрсатинг;

5. “Ўлчов бирлиги” устунида чиқиб келадиган тавсиядан ҳозир фойдаланишга тўғри келадиганини танланг;

6. “Таклиф қилинаётган ўлчов бирлиги” устунида чиқиб келадиган тавсиядан, сизнинг назарингизда, мазкур МХИКга боғлаш керак бўлган ўлчов бирлигини танланг;

7. “Ўлчов бирлиги тўғрисида батафсил ахборот” устунида нима учун сизни бириктирилган ўлчов бирлиги қаноатлантирмаётганлигини ва нима учун қўшиш ёки сиз томондан таклиф қилинаётганига алмаштириш кераклигини баён этинг. Буни қисқача тарзда ва ҳужжатларга, умумэътироф этилган амалиётга ҳаволалар билан асослаган ҳолда амалга оширган мақсадга мувофиқдир;

8. Тасвирдаги кодни киритинг;

9. Агар сизда далилларингизнинг тўғрилигини тасдиқловчи материаллар мавжуд бўлса, махсус майдонга уларнинг сканларини бириктиринг. Бу меъёрий ҳужжатлар, бошқа мамлакатлар амалиётидан мисоллар бўлиши мумкин.

10. “Жўнатиш”га босинг.

Аризага жавоб қачон келади

Yangi Texnologiyalar” ИАМ мутахассислари қўшимча ахборот талаб қилинган тақдирда сизга қўнғироқ қилишлари ва сизни ўлчов бирликларини ўзгартириш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида дарҳол хабардор қилишлари мумкин.

Одатда аризага жавоб tasnif.soliq.uzдаги шахсий кабинетга 5 кун ичида келади. Жавобда МХИКга ўлчов бирликлари берилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини ёки рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, ариза рад этилганлигини маълум қилишлари мумкин.

Сизнинг далилларингизга рози бўлишлари умуман шарт эмас. Фақатгина далиллар билан исботланган асосномалар тақдим этилган тақдирда ўлчов бирликлари ўзгартирилиши мумкин. Акс ҳолда МХИКга бириктирилган ўлчов бирликларидан фойдаланиш ҳақида тавсия оласиз.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

Мавзуга доир материаллар
Июль ойида tasnif.soliq.uz сайтидаги сўнгги ўзгартиришлар ҳақида қуйидагиларда ўқинг:

 

Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /uz/publish/doc/text191774_mhikga_boglangan_ulchov_birligini_qanday_uzgartirish_mumkin