Рақамли маркировкаланадиган товарларни ҳисобга олишга оид муҳим саволлар

preview

Маркировкаланган товарларни КПК орқали харид қилиш учун касса чекларини «ASL Belgesi» тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Муассис маркировкаланган товарларни устав капиталига киритган бўлса, улар қандай ҳисобга олинади? Харидор маркировкаланган товарларни қайтарганда нима қилиш керак?

Бухгалтерларнинг ушбу долзарб саволларига buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди:

 

1. Корхона товарни (сигареталарни) корпоратив пластик карта орқали сотиб олган бўлса

– КПК чекларини «ASL Belgisi» маркировкалаш тизимида рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди.

Маркировкаланган товар ҳақини тўлаётганингизда сотувчи сизга назорат-касса техникаси чекини бериши керак. Ушбу чекни 2D-сканер ёрдамида шакллантираётганда у сигареталар ўрамидаги Data Matrix рақамли маркировкалаш кодини ўқиши шарт. Бу пайтда товар охирги истеъмолчига сотилган товар сифатида тизимда рўйхатдан ўтказилади. Шу билан «ASL Belgisi» тизимида унинг ҳаракатланишини кузатиш тўхтатилади.

Маркировкалаш кодларига эгалик фақат ЭҲФ асосида алмаштирилади.

 

2. Муассис устав капиталини ҳар бир ўрамида Data Matrix бўлган ТМБ билан тўлдирган бўлса 

– Бунда ҳам тартибга солувчи органлар маркировкаланган товарларнинг корхона устав капиталига киритилишини ҳисобга олиш юзасидан алоҳида талабларни қўймаган, барини умумий қоидаларга асосланиб бажаринг.

Бунда муассис ТМБни харид қилганини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки касса чекини сақлаб қўйишни тавсия этамиз. Назорат қилувчи органларда саволлар юзага келса, улар товарнинг келиб чиқиш далилини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб хизмат қилади.

 

3. Инвентаризация давомида маркировкаланган ТМБнинг ортиқчаси ёхуд камомади аниқланган бўлса. Ёки харидор товарни қайтарган, бироқ бунда айнан ўша Data Matrix кодига эга худди шу ўрамни қайтаргани кафолатланмаган бўлса  

– Харидордан маркировкаланган товарлар рақамли маркировкалаш коди акс эттирилган ЭҲФ ёки НКМнинг қайтариш чеки асосида қайтарилади.

Қонунга кўра истеъмолчи ўзи харид қилган товарни (қутини, шишани) қайтаришга ҳақли (яъни ўша Data Matrix кодини қайтариши шарт).

Қонун ҳужжатларида белгиланган қайтариш қоидаларини ҳам унутманг. Чунончи, чакана савдо қоидаларида охирги истеъмолчига реализация қилинган дори воситаларини қайтариш тақиқланган.
Маркировкаланган товарлар қуйидагиларга кўра бошқа ҳар қандай қонуний асослар бўйича «ASL Belgisi» тизимида ҳисобдан чиқарилади:

  • ҳисобдан чиқариш ҳужжати (товар айланмага киритилмаган бўлса);
  • ҳисобдан чиқариш тўғрисида хабарнома (товар айланмага киритилган бўлса).

Иккала ҳужжат маркировкалаш тизимидаги шахсий кабинетда расмийлаштирилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /uz/publish/doc/text186704_raqamli_markirovkalanadigan_tovarlarni_hisobga_olishga_oid_muhim_savollar