2021 йилда туризм ривожига йўналтирилган 7 та НҲҲ

preview

Ўзбекистонда Туризм ва спорт вазирлигининг ташкил этилиши, имтиёз муддатларининг узайтирилиши, янги преференциялар, лицензия талабларининг ўзгартирилиши - буларнинг барчаси 2021 йилда тармоқ ривожи учун амалга оширилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга йиғди.

т/р

НҲҲ

Ўзгартириш

Муддат

Шарҳ

1

24.02.2021 йилдаги 100-сон ВМҚ

“Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини республика бюджетидан қайтариш тартиби тасдиқланди, унга асосан 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача қуйидаги субсидиялар жорий қилинган:

  • маҳаллий авиақатновлар чипталарига 25% чегирма, улар туроператорлар орқали харид қилинган тақдирда яна 15%. Умумий чегирма 40%ни ташкил қилади;
  • Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун т/й чипталари нархининг 15%и ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10%и миқдорида чегирма.

Низом қуйидаги тартибни ҳам белгилади:

  • авиачипталарга субсидиялар миқдори ҳисоб-китоби;
  • саёҳат ташкилотчисига транспорт чипталари ҳамда меҳмонхона хизматлари учун субсидия ажратиш;
  • туристик ташкилотнинг субсидия олиш учун мурожаат қилиши тартиби

01.06.2022 йилга қадар

>>

2

09.02.2021 йилдаги ПФ-6165-сон Фармон

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Қуйидаги имтиёз ва преференцияларнинг амал қилиш муддати узайтирилди:

  • туроператорлар, турагентлар, шунингдек жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50%га камайтириш;
  • камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30%и миқдорида қисман субсидиялаш;
  • туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар учун:

а) юридик шахсларни ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилиш;

б) юридик шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1% миқдорида белгилаш.

 

Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига нисбатан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилди

31.12.2021 йилга қадар

>>

3

06.04.2021 йилдаги ПФ-6199-сон Фармон

“Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

Муддатсиз

>>

4

10.07.2020 йилдаги 433-сон ВМҚ

“Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”

Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат иккита фаолият тури - туроператорлик ва турагентлик фаолиятини ва учта йўналишни - ички туризм, чиқиш ва кириш туризмини белгилади. Фаолият турларига лицензия талаблари ва шартлари белгиланган

Муддатсиз

>>

5

25.08.2021 йилдаги ПҚ-5232-сон қарор

“Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”

2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди

01.09.2023 йилга қадар

>>

6

14.09.2021 йилдаги ЎРҚ-714-сон Қонун

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

1) 2022 йил 1 январга қадар бўлган даврда солиқ органлари томонидан  туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳасида фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундириш, шунингдек пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмайди.

01.01.2022 йилга қадар

>>

2) 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар:

  • фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50% камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
  • ижтимоий солиқни 1% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади

31.12.2021 йилга қадар

7

30.10.2021 йилдаги ПҚ-5270-сон қарор

“Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети туризм соҳаси учун таянч олий таълим муассасасига айланди.

Иқтидорли ёшлар учун хорижда таълим олиш учун грантлар назарда тутилган

Муддатсиз

>>

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Туризм Туризм Туризм /uz/publish/doc/text175680_2021_yilda_turizm_rivojiga_yunaltirilgan_7_ta_nhh