Қандай қилиб шахсий бухгалтерияда талон-торож қилишнинг олдини олиш мумкин

preview
Эътибор беринг

Муайян маънода ушбу материал иккита сабабга кўра “шок-контентли” ҳисобланади:

1) порталнинг таҳририят сиёсатида очиқ-ойдин ёзилган: “бизнинг ўқувчимиз априори  – ўз ишининг профессионали ва ҳалол инсон”. Сайт аудиториясига ёмон ҳислатларни - нопрофессионаллик, ғаразли ниятлар ва ҳоказони сингдириш тақиқланади.

2) бошқа сабаб - кимнидир нотўғри ҳаракатларга ундамаслик учун солиқ ёки бошқа фирибгарлик “схемалари”ни ошкор қилиш мумкин эмас.

Бошқа томондан – мавзу нозик бўлса-да, бироқ жуда-жуда муҳим. Ва у buxgalter.uz нинг вазифаларига жавоб беради - компанияларда ҳисоб ва солиқ солишнинг  шаффофлиги, ҳуқуқбузарликлар ва санкциялар мавжуд эмаслиги, қонуний иқтисодиёт.

Шундай қилиб, эълон қиламиз! Агар ўқиганингиздан кейин ҳали ҳам саволлар бўлса, сизни 25 июль куни корхона ичидаги фирибгарлик хавфи ҳақидаги вебинарга таклиф қиламиз.

Бухгалтерия ҳисобининг ёмон ташкил этилганлиги фирибгарлик учун қулай муҳит яратади. Фирибгарлар қандай ҳаракат қилиши ва эҳтимолий зарарни қандай минималлаштириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Arkad Audit” консалтинг компанияси таъсисчиси Наталья ТУРАЛИНОВА сўзлаб берди:


- Фирибгарларда талон-торож қилишнинг турли усуллари мавжуд, лекин уларни битта белгиси бўйича аниқлаш мумкин - бухгалтерия ҳисобида сохталаштириш. Тажрибамизнинг кўрсатишича, бухгалтернинг ўзи уларнинг ташаббускори бўлиши мумкин ёки у зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмаса, фирибгарлар унинг орқасидан ҳаракат қилишади.

Раҳбарлар мол-мулкнинг сақланишини кузатиб боришга ҳаракат қилишмайди деб бўлмайди - масала бу чоралар қанчалик самарали эканлигида. Масалан, бухгалтер томонидан икки юз млн сўм ўғирланган бир корхонада, ҳар бир тўлов топшириқномаси шахсан директор томонидан қабул қилинган. Бироқ бу уни талон-торожликдан сақлаб қолмаган.

Талон-торожликларнинг  асосий схемалари ва уларни бартараф этишда ёрдам берадиган назорат чораларини кўриб чиқамиз.

Пуллар ва товарларни ўғирлашларидан келиб чиқамиз. Шу боис, фаррош талон-торожликнинг ташаббускори бўлиши амри маҳол, кўпроқ – омбор ишчилари ва бухгалтерлар бўлади. Яна тажрибанинг кўрсатишича, ликвид товарларни фаол сотадиган корхоналарда фирибгарлик хавфи кўп марта ошади.

 

1. Ҳисобварақдан талон-торожлик

Биз банкка ўз вақтида топширилмаган инкассация қилинадиган тушумни ўғирлаш каби оддий схемаларни кўриб чиқмаймиз. Аниқлаш анча мураккаб бўлган схемаларни кўриб чиқамиз.

 

Пулларни иш ҳақи орқали ўғирлаш

Талон-торожликнинг энг кенг тарқалган усули - бухгалтер корхона пулларини ўз карталарига ёки “ўлик жонлар” карталарига ўтказади. Схема оддий, лекин охирги вақтда юридик шахслар ҳисобварақларидан жисмоний шахсларга тўловларга солиқ органларининг эътибори туфайли сезиларли даражада қийинлашди.

Солиқчилардан хат олмаслик учун фирибгарлар бундай ҳаракат қилишади: бухгалтер ҳисоблашни амалга оширади ва ундан солиқлар тўланган МҲЖ суммасини кўради. Бироқ пулларнинг бир қисми ходимларга тўлиқ тўланмайди. Бу:

  • ишдан бўшаш чоғида таътилни компенсация қилиш;
  • “сохта” иш вақтидан ташқари ишлар;
  • бизнес мулкдорларига ҳисобланиши мажбурий бўлган иш ҳақи, улар мулкдорларга аҳамиятсиз, шу боис таҳлил қилинмайди.

Фарқ фирибгарнинг ёки “ўлик жон”нинг картасига ўтказилади. Солиқчилар ҳар бир солиқ тўловчи бўйича солиқ солиш базасини кузатиб боришмайди, уларни назорат қилиш умуман солиқ агентининг мажбуриятларига тааллуқли. 1С дастурида фирибгар тўловларни ҳар бир ходимга ҳисоблашлар бўйича тенг тақсимлайди. Шу боис ортиқча тўлов ва тўлиқ бўлмаган тўлов фақат банк тўлов қайдномаларида сезилади. Бунда, агар иш ҳақи илгаригидек нақд шаклда тўланса, сохталаштиришни фош қилувчи ҳеч қандай бирламчи ҳужжат бўлмайди.

Ҳатто директор смс-хабар орқали ҳар бир банк тўлов топшириқномасини назорат қилган тақдирда ҳам, у фақат умумий суммани кўради. Шу боис, тўлов топшириқномасини эмас, балки ҳисоблашларни текширган ва “ўлик жонлар”ни истисно қилган ҳолда, пул маблағларини ходимларнинг карталарига тақсимлаш қайдномасини таҳлил қилиш лозим.

 

Кредиторлик қарзини тўлаш орқали пулларни ўғирлаш

Бухгалтернинг вазифалари жумласига тушумни, шу жумладан ўзи олиб бориб инкассация қилиш киради. Уни банкка топширишда “тўлов тафсилотлари”да бухгалтер бу - шахсан ўзидан корхонага қарз эканлигини кўрсатади. Шундан кейин бухгалтер корхонанинг ҳисобварағидан пулларни кичик қисмлар билан шахсий ҳисобварағига чиқариб олади.

Директор тўлов топшириқномаларида амалдаги қарз шартномалари бўйича жорий тўловларни кўради, тўлов топшириқномалари бўйича фирибгарликни кузатиб бориш мушкул. Бунда, фирибгарни ишдан бўшатгандан кейин ҳужжатларни текшириш чоғида ҳатто раҳбарнинг имзоси билан қалбаки қарз шартномаси нусхасини топиш мумкин. У кейинчалик бўш варақларга ҳар эҳтимолга қарши имзо қўйганини эслайди, буни кимнинг илтимосига биноан қилганини тахмин қилиш осон.

Бундай фирибгарликнинг сабабини аниқлаш учун дастурнинг ҳисоб маълумотларини эмас, балки банк кўчирмаларининг аслини таҳлил қилишни тавсия қиламан.

 

Мажбурий тўловларни тўлаш орқали ўғирлик

Амалдаги Солиқ кодексида дебиторларнинг ҳисобварақларидан солиқ қарзларини тўғридан-тўғри ечиб олиш имконияти бекор қилинганидан кейин солиқларни тўлашдан фойдаланган ҳолда йирик талон-торожликлар истисно қилинди. Лекин унча катта бўлмаган туйнук қолди... Масалан, корхона раҳбари ҳар ойда Халқ банки ҳисобварақларига ўтказиладиган ШЖБПҲ суммасига эътибор бермаслиги мумкин. 600 минг ўрнига 6 млн сўм миқдоридаги сумма, агар бу банкка мажбурий тўлов бўлса, бутунлай зиёнсиз кўриниши мумкин. Фарқ реестрда таниш пенсионерда акс эттирилади, у пулларни нақд қилиб чиқариб олади.

Фирибгарликнинг бу турини жисмоний шахсларга тўловлар ва ҳамроҳ бадаллар бўйича иш жадвали ёрдамида аниқлаш мумкин.

 

2. Товарни ўғирлаш

Албатта, ҳар бир раҳбар майда ўғирликлар имкониятини назорат қилади. Бизнинг мисолимизда гап товарларни омборлардан туркумларда жўнатиш схемаси ҳақида боради.

Компания Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди бўйлаб омборларга эга. Омборнинг ишлаш принципи оддий: товар чакана шохобчалардан буюртмалар бўйича жўнатилади, товарни топширишда тўлов нақд шаклда ёки пластик карта орқали амалга оширилади. Реализаторлар олинган тушумни кечқурун бухгалтерияга топширадилар.

Назорат оддийдек туюлади: агар товар эрталаб реализация қилишга олиб кетилса, кечқурун сотиш нархи бўйича жўнатиш суммасига пуллар бўлиши ёки сотилмаган товар қайтарилиши керак.

Энди савол туғилади: реализатор қандай пулларни олиб келиши мумкин? Фақат нақд пулларни, шунингдек - товар терминал ёки бошқа тўлов тизимлари орқали сотилганлиги тасдиқномасини. Реализаторнинг терминал чеклари ёки тўлов тизимларидан чоп этилган смслар  билан бирга ҳисоботи бундай тасдиқнома бўлиши мумкин.

Шундан сўнг ҳисобот маълумотлари бўйича моддий бухгалтер реализация, кассир эса - онлайн-НКТ айланмасини акс эттиради. Товар айланмаси маълумотлари дастурга юкланади, бош бухгалтер Тошкент шаҳрида ўтирган ҳолда терминал бўйича ёки тўлов тизими орқали ҳар бир тўловнинг ҳужжат билан тасдиқланишини текшириш имкониятига эга бўлмай, юклашнинг тўғрилигини кузатиб боради.

Натижада моддий бухгалтер жойида реализация қилинган товарни ҳисобдан чиқаради, у бўйича тўлов ходимлар-фирибгарларнинг ҳамёнида қолади.

Бош бухгалтер корхона ҳисобварақларига тўлиқ келиб тушмаган тушумни сезиши керакдек кўринади. Бироқ, бу ҳар доим ҳам шундай эмас, чунки унинг асосий вақти солиқ ҳисоб-китобларига сарфланади. Ёки бош бухгалтер муаммони “сезмайди”, сабаби у ҳам "схема"дан манфаатдор шахс ҳисобланади. Омбор ва бухгалтерия ўртасидаги бундай "дўстлик" билан товар айланмасининг 1-2%ини талон-торож қилиш ҳеч қачон аниқланмаслиги хавфи мавжуд.

Схеманинг универсаллигига эътибор беринг: ҳар ҳафта товарни инвентаризациядан ўтказиш ва камомадни аниқламаслик мумкин, чунки сотилган товар ҳисобдан чиқарилади. Муаммо шундаки, уни реализация қилишдан олинган тушум корхона ҳисобварақларига келиб тушмайди.

Агар реализаторнинг ҳисоботларига тасдиқловчи чеклар текширилса, зарарни минималлаштириш мумкин. Тушум келиб тушишининг таҳлили ҳар бир моддий-жавобгар шахс кесимида амалга оширилади.

Бизнинг амалиётимизда талон-торожлик анча миқдорда бўлган - товар қалбаки воситачилик шартномалари бўйича олиб чиқиб кетилган ҳоллар бўлган.

Ҳатто фирибгарларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суднинг ижобий қароридан кейин ҳам бизнесга пулларни қайтариш жуда қийин.

 

Хулоса қиламиз:

Бизнинг кузатишларимизга кўра, бундай кўламдаги талон-торожлик кам ҳолларда гуруҳ билан содир этилади. Кўпинча бу омбор ёки бухгалтер бўлади. Чакана савдо ва умумий овқатланиш бундан мустасно, ушбу схемалар ҳақида алоҳида ёзиш зарур.

Бутун фаолиятим даврида мен корхона жиноят иши ташаббуси билан чиққан фақат иккита ҳолатни биламан. Сабаби оддий: фирибгарлар корхонанинг ўзининг “кулранг” сотиш схемалари туфайли компанияни қўрқитишлари мумкинлигини тушунадилар.

Шубҳасиз - бизнеснинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобга олиш билан боғлиқ хавфларни истисно қилувчи тўғри ҳужжат айланиши энг самарали назорат чораси ҳисобланади.

Ҳужжат айланиши талон-торож қилиш имкониятини қандай истисно қилиши ҳақида “Корхона ичидаги фирибгарлик қандай хавфларга олиб келиши мумкин ва уларни қандай истисно қилиш мумкин” вебинарида сўзлаб бераман.

Ўтказиш санаси - 2022 йил 25 июль, бошланиш вақти - 15:30 да.

“Norma” ва Buxgalter Pro ахборот маҳсулотлари фойдаланувчилари учун - бепул!