1С:Бухгалтерия 8.3 дастурида валюта олди-сотдиси операциялари қандай акс эттирилади

preview

Етказиб берувчилар ва ҳамкорлар билан ҳисоб-китоб қиладиган, шунингдек, чет эл валютасида экспорт тушумини оладиган ташкилотлар валютани сотади ва сотиб олади. Бухгалтерларнинг конвертация операцияларини 1Сда акс эттиришда энг кўп йўл қўядиган хатолари – бу конвертация ҳисобварақларидаги муаллақ қолдиқлар ва нотўғри курс фарқлари.

Buxgalter.uz илтимосига биноан  «AALOEXPERT» МЧЖ бухгалтерия компанияси асосчиси, бош бухгалтер Анастасия АЛФЁРОВА ушбу масала бўйича амалий тавсиялар билан ўртоқлашди:

Эътибор беринг

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ўзбекистонда чет эл валютасини ҳисобга олиш қуйидагилар томонидан тартибга солинади: 841-ХII-сон «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун; 22-сон БҲМС; СКнинг 320-моддаси.

Амалий мисолда 1С:Бухгалтерия тизимида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини ҳисобга олишнинг нозик жиҳатларини кўриб чиқамиз.

1С намунавий конфигурациясида конвертация учун 5730, 5740 счётлар қўлланилади.

 

Айтайлик, ташкилот хорижий компанияга IT хизматларини кўрсатди. Шартнома 10 000 АҚШ долларига тузилган.

Бажарилган ишлар далолатномаси 2025 йил 31 январда имзоланган. Унга кўра, долларнинг расмий курси 12 957,01 сўмни ташкил қилди. Далолатнома бўйича тушум сўмда: 10 000 х 12 957,01 = 129 570 100 сўм.

2025 йил 28 февралда ташкилот 10 000 АҚШ доллари миқдорида экспорт тушумини олди. АҚШ доллари курси – 12 877,37 сўм.

Сўмда тушум: 10 000 АҚШ доллари х 12 877,37 = 128 773 700,00 сўм.

2025 йил 4 мартда ташкилот валютани сотди. Ушбу санада Марказий банк курси – 12 897,2 сўм. Банк курси – 12 800,0 сўм.

1Сда операцияларни акс эттириш тартиби: 

Бўлим / 1С-ҳужжат / Операция

Миқдор

Ўтказмалар

Изоҳ

  1. "Сотиш" бўлими

 

Ҳужжат – "Хизматларни амалга ошириш"

 

Операция –

далолатнома бўйича экспорт тушумини акс эттириш

10 000,0 АҚШ доллари

 

129.570.100,0 сўм.

 

 Дт 4015

 Кт 9030

Маълумотларни тўғри акс эттириш учун “Шартнома» саҳифасида қуйидагиларни киритинг:

– Шартнома тури - "харидор билан";

–  "USD" нархи;

– Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлмаган хизматлар экспорти

 

  1. Банк ва касса бўлими

 

Ҳужжат – "Ҳисоб-китоб ҳисобварағига тушум"

 

Экспорт тушуми операцияси

 

 

 

10 000,0 АҚШ доллари

 

128.773.700 сўм.

 

Дт 5210

Кт 4015

 "Ҳисоб-китоб ҳисобварағига тушум" ҳужжатини ўтказишда 5210, 4015 ҳисобварақлардаги курс фарқлари бўйича ўтказмалар автоматик тарзда шакллантирилади.

 

 3.Банк ва касса бўлими

 

Ҳужжат -"Ҳисоб-китоб ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш"

 

Операциялар:

– ҳисоб-китоб ҳисобварағидан конвертацияга ечиб олиш;

– валюта қолдиқларини қайта баҳолаш

 

 

10 000,0 АҚШ доллари

128.972.000,0 сўм

 

 

 

 

 

198 300,0 сўм

Дт 5740

Кт 5210

 

 

 

 

 

 

Дт 5210

Кт 9540

 

"Ҳисоб-китоб ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш" ҳужжатини расмийлаштиришда қуйидагиларни танланг:

– "Бошқа ҳисобдан чиқариш" операцияси

–  Контрагентга (олувчи) – хизмат кўрсатувчи банк;

Шартноманинг янгисини яратинг. Нархни USDда кўрсатинг, "Бошқа" шартнома тури.

 

 4.Банк ва касса бўлими

 

Ҳужжат – "Ҳисоб-китоб ҳтисобварағига тушум"

 

Операциялар:

– сумманинг сўмдаги ҳисоб-китоб ҳисобварағига келиб тушиши;

– чет эл валютасини сотиш курсининг расмий курсдан оғиши

128.000.000,0 сўм

 

 

 

 

 

 

972.000,0 сўм

Дт 5110

Кт 5740

 

 

 

 

 

 

Дт 9620

Кт 5740

"Ҳисоб-китоб ҳисобварағига тушум" ҳужжатини расмийлаштиришда қуйидагиларни танланг:

 

–  "Чет эл валютасини сотишдан тушган тушум" операцияси тури;

 – Контрагент – хизмат кўрсатувчи банк;

– Янги шартнома тузинг. Нархни USDда кўрсатинг, "Бошқа" шартнома тури

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, ҳисоб-китоб ҳисобрақамидан ҳисобдан чиқариш ва кирим қилиш бўйича ҳужжатларда:

  • операция тури дастлаб 1С дастурига киритилган. Уни фақат тўғри танлаш керак;
  • контрагент ва шартнома бир хил ишлатилади;
  • ҳужжатларнинг сана ва вақт бўйича хронологик кетма-кетлигига риоя қилинганда 5740 ҳисобварағи ёпилиши керак.

Эътибор беринг

Агар сиз бир нечта валютадан (доллар, евро, рубль) фойдалансангиз, ҳар бир валюта учун 1С дастурида контрагент «Хизмат кўрсатувчи банк» учун ўз техник шартномангизни тузишингиз керак. Фақат шу ҳолатда 5730, 5740 ҳисобварақлари тўғри ёпилади.

 

 

1C 1C 1C /uz/publish/doc/text212380_1sbuhgalteriya_8_3_dasturida_valyuta_oldi-sotdisi_operaciyalari_qanday_aks_ettiriladi