Февраль ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Электромобилларни қувватлаш бўйича воситачилик хизматларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

«Компания электромобиллар ва бошқа электр автомототранспорт воситаларини қувватлаш хизматларини кўрсатади. Тўловни воситачилик ташкилоти - тўлов тизимлари орқали тўловларни қабул қилиш (эквайринг) ташкилотчиси орқали олади. Бундай хизматни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттириш керак?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro'га кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– Кўриб чиқилаётган ҳолатда воситачи ташкилот маълум бир ҳақ эвазига пластик карталар орқали тўлов тизимлари (эквайринг 03.04.2021 й. АВ рўйхат рақами 3294-сон Низомнинг 1-б.) воситасида электрон тўловларни қабул қилиш жараёнини ташкил этади.
Электромобилларни қувватлаш хизматларини кўрсатувчи корхонадаги хизматлар бўйича барча маълумотларни қайд этувчи ўз биллинги бўлиши керак. Корхона даромадни биллинг маълумотларидан келиб чиқиб акс эттиради. Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:
№ |
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Дт |
Кт |
1 |
Корхона биллинги маълумотлари бўйича кўрсатилган хизматлардан даромад тан олинди |
4890 |
9030 |
4890 |
6410 |
||
2 |
Воситачи ташкилот комиссиясини чегириб ташлаган ҳолда тушум келиб тушди |
5110 |
4890 |
3 |
Воситачи ташкилот хизматлари бўйича харажатлар акс эттирилди |
9410 |
4890 |