10 млрд сўмдан ортиқ суммага ЭҲФ расмийлаштириш учун рухсат сўраш керакми?

preview

IT-Park резиденти бўлган компания 10 млрд сўмдан ортиқ суммага электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этишда чекловга дуч келди. ЭҲФ оператори (Didox) маълумотларига кўра, бунинг учун олдиндан my3.soliq.uz портали орқали ариза топшириш керак, бироқ порталда тегишли бўлим мавжуд эмас. 10 млрд сўмдан ортиқ суммага ЭҲФ тақдим этиш учун my3.soliq.uz порталининг қайси бўлими орқали ариза берилади?

Buxgalter.uz «Янги технологиялар» ИАМдаги вазиятга аниқлик киритди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Роуминг оператори мутахассислари бизнинг сўровимизга кўра, ушбу чеклов аллақачон олиб ташланганини маълум қилишди. Тадбиркорлик субъектлари 10 млрд сўмдан ортиқ суммага ЭҲФ расмийлаштириш учун рухсат сўрашлари шарт эмас.

Агар ЭҲФни шакллантиришда муаммолар юзага келса, саҳифани янгиланг – эҳтимол у нотўғри юкланган (Ctrl + Shift + R (Wиндоwс/ Linux тизимида) ёки Cmd + Shift + R (Mac тизимида)) ва қайтадан уриниб кўринг. Агар муаммо давом этса, ЭҲА операторингизнинг техник ёрдам жамоасига мурожаат қилинг.

Эътибор беринг

Турли вазиятларда (товарларни реализация қилиш, хизматлар кўрсатиш, ҚҚС бўйича имтиёзлардан фойдаланиш, товарларни (хизматларни) бепул топшириш, дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш, воситачилик шартномаси бўйича, харажатларни қоплаш, бюджет ташкилотига сотиш, ўтган даврлар учун) стандарт ЭҲФни тўғри расмийлаштириш тартиби ҳақида батафсил «Норма» экспертлари тавсияларида ўқинг > > >

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text214813_10_mlrd_sumdan_ortiq_summaga_ehf_rasmiylashtirish_uchun_ruhsat_surash_kerakmi