9 декабрь куни МҲХС бўйича халқаро онлайн-конференцияда иштирок этинг

preview

Ҳурматли бухгалтерлар, аудиторлар, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида фаолият юритадиган олимлар ва мутахассислар!

2020 йил 9 декабрь – Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторларининг касб байрами кунида  сизни МҲХС ва ХАСни жорий этиш ва мазкур жараённинг иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатларига оид  халқаро онлайн-конференцияга маърузачи ёки иштирокчи сифатида таклиф қиламиз.

Конференция ташкилотчилари – Молия вазирлиги, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси.

Конференция онлайн-форматда ўтказилади. Унда қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қиламиз:

  • МҲХСни биринчи қўллаш, аудиторлик текширувларининг ишчи ҳужжатларини халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда ХАСга мувофиқ ишлаб чиқиш;
  • миллий ҳисоб тизимини МҲХСга конвергенциялаш;
  • иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида аудит сифатига бўлган талабларни кучайтириш;
  • ХАСга мувофиқ аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари фаолияти сифатини ички ва ташқи назорат қилишни ташкил этиш;
  • МҲХС ва ХАСни қўллаш шароитида профессионал бухгалтер мақомини ошириш;
  • ахборотни ошкор қилиш бўйича МҲХС ва ХАС талаблари;
  • халқаро таълим дастурлари ҳамда бухгалтерлар ва аудиторларни сертификатлаш;
  • бухгалтерия ҳисоби ва аудитни рақамлаштириш;
  • бошқа масалалар.

Конференцияда IFRS (International Financial Reporting Standards Foundation – МҲХС фонди), IFAC (International Federation of Accountants – Халқаро бухгалтерлар федерацияси) вакиллари, АССА (Аssociation of Chartered Certified Accountants – Малакали сертификатланган бухгалтерлар ассоциацияси) халқаро экспертлари, МДҲ давлатлари ва Ўзбекистон профессионал ташкилотларининг мутахассислари, аудиторлар ва бухгалтерлар, Ўзбекистоннинг ушбу соҳадаги олий ўқув юртлари ўқитувчилари, докторантлари ва магистрлари иштирок этишади.

Ахборот кўмаги buxgalter.uz портали ҳамда «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси томонидан таъминланади.


Конференцияда иштирок этиш масаласи юзасидан:

  • info@uzaudit.uz электрон почтасига ёзишни;
  • қуйидаги телефонлар бўйича қўнғироқ қилишни сўраймиз: +998 (95) 197-81-99 ёки +998 (93) 379-16-11.

Қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSczQDlebS7ikVrIU5V3Tf2Fvr9qkD5-drmrnmPJbd1PPRHGPg/viewform

Диққат!
Конференцияда иштирок этиш учун буюртмалар 2020 йил 7 декабргача қабул қилинади.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text165305_9_dekabr_kuni_mhhs_buyicha_halqaro_onlayn-konferenciyada_ishtirok_eting