АССА декабрь ойи имтиҳонлари Ўзбекистонда қаерда ўтказилади

preview

Бу йил АССА имтиҳонларни икки марта бекор қилди: июнда – бутун жаҳон учун, сентябрда –Тошкент ва Олмаота учун. Ўзбекистон талабалари учун декабрь ойи имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳам бошида силлиқ кечмади: улар “жой йўқ” деган жавобни олишди. Кейинроқ топилди, бироқ вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда.

АССА сессиясининг декабрь ойи имтиҳонлари тўғрисидаги энг “қизғин” саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан АССАнинг Қозоғистон ва Марказий Осиё бўйича филиали вакили Жанна ИСКЕНОВА жавоб берди:

Кўп корхоналар учун декабрь ойига тайинланган АССА имтиҳони – 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарор талабларини бажаришнинг сўнгги имконияти. Уларга мувофиқ акциядорлик жамиятлари, йирик солиқ тўловчилар банклар ва суғурта ташкилотлари 2021 йилдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритишлари ва штатида камида 3 нафар МҲХС бўйича мутахассисга эга бўлиши керак .

8 октябрда buxgalter.uz АССА га саволлар билан мурожаат қилди:

  • декабрь ойи имтиҳонлари Ўзбекистонда қайси майдонларда ўтказилади?
  • Ўзбекистондан имтиҳон топширишни хоҳлаганлар (жумладан илгари бекор қилинган имтиҳонларга рўйхатдан ўтказилганлар) учун зарур жойлар сони қандай таъминланади?
  • АССА ДипИФР РУС имтиҳонининг янги формати ўзини нимада намоён қилади?

АССАнинг Қозоғистон ва Марказий Осиё бўйича филиали вакили Жанна ИСКЕНОВА ўзининг buxgalter.uz га 2020 йил 5 ноябрдаги хатида қуйидагиларни маълум қилди:

- АССА нинг 2020 йил декабрь ойидаги имтиҳон сессиясига рўйхатдан ўтказиш 2020 йил 2 ноябрга қадар очиқ бўлди. Кириш мезонлари ва рўйхатдан ўтказиш шартлари бўйича барча тафсилотларни бу ерда топиш мумкин.

АССА вазият ривожини ва бутун жаҳон бўйича ҳамкасбларимиз қабул қилаётган қарорларни диққат билан кузатиб бормоқда. Юзага келган ҳолатда бизнинг устуворлигимиз - АССА ҳамкорлари, талабалари, АССА аъзолари хавфсизлиги ва саломатлиги. Хавфсизлик мақсадида ва COVID-19 тарқалишига қарши курашиш мақсадида биз тавсия қилинган талабаларни жойлаштириш форматига риоя қиламиз.

Бугунги кун ҳолатига бўлган ахборотга кўра декабрь ойида Ўзбекистонда иккита имтиҳон маркази жалб қилинади:

  • имтиҳонни қоғоз шаклида топшириш учун Марказ: Ёджу техника институти, Тошкент шаҳри Усмон Носир кўчаси, 156-уй.
  • имтиҳонни компьютерда топшириш учун Марказ: Тошкент шаҳридаги Инха университети, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 9-уй, 100170.

АССА ДипИФР РУС имтиҳонини Тошкент шаҳридаги Инха университетида жойлашган марказда топшириш мумкин.

Мазкур ахборот имтиҳон сессиясига яқин ўзгариши мумкин. Имтиҳон сессияси жадвалини сиз бу ерда топишингиз мумкин.

Имтиҳон форматига келсак – 2020 йил декабрь ойидан бошлаб АССА ДипИФР РУС имтиҳонидан компьютер форматида (CBE) ўтиш мумкин. Сиз бу ерда АССА ДипИФР РУС имтиҳонига тайёрланиш бўйича йўриқномани топишингиз ва CBE форматида имтиҳон топшириш намунаси билан танишишингиз мумкин. Техник мақолалар сизга имтиҳонларга тайёрланишга ёрдам беради.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади