АССА “DIPifr-рус”даги имтиҳонлар тўғрисида мулоҳазалар: Алишер ЮЛДАШОВ (“Sanoat Energetika Guruhi”)

preview

Sanoat Energetika Guruhi” компаниясининг ғазначилик бўлими бош мутахассиси Алишер ЮЛДАШОВ АССАDIPifr-рус” дипломини олиш учун имтиҳонни биринчи уринишда топшириш сирларини buxgalter.uz билан ўртоқлашди:

 

1. Ўзингиз ҳақингизда озгина гапириб берсангиз: қаерда ва ким бўлиб ишлайсиз ҳамда нима учун сизда АССА “DIPifr-рус” дипломини олиш эҳтиёжи туғилди?

– Ҳозирги вақтда  Ўзбекистоннинг нефть-газ сектори компанияларидан бири бўлган “Sanoat Energetika Guruhi” компаниясининг ғазначилик бўлими бош мутахассиси бўлиб ишлаяпман. Бухгалтерия соҳасида 3 йил иш тажрибасига эгаман. Бизнинг компаниямизда МҲХС бўйича мутахассисларга талаб мавжудлиги боис, мен ўз олдимга ACCA DipIFR курсида ўқиб, диплом олиш мақсадини қўйдим.

 

2. Сиз қачон ва қандай шаклда ўқидингиз – онлайнми ёки юзма-юз? Нима учун айнан бундай вариантни танладингиз?

– 2022 йилнинг сентябрь ойида “Норма” ўқув марказида “ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёрланамиз” курси бошланди. Мен иккита сабабга кўра айнан шу курсни танладим:

  1. МҲХС соҳасидаги эксперт Ирина ЗАВАЛИШИНА курсда ўқитувчи бўлган;
  2. Курс юзма-юз шаклида ўтказилди. Юзма-юз ўқиш онлайн ўқишга қараганда анча яхши, деб ҳисоблайман. Ўқитувчи билан юзма-юз янги билимларни ўзлаштириш – бу катта афзаллик. Мен савол-жавоб сессияларида фаол иштирок этдим ва бу материални яхшироқ ўзлаштиришимга ёрдам берди.

 

3. Имтиҳонга тайёрланиш бўйича ўқишни бошлайдиганлар қандай мураккабликларга дуч келишларига тўғри келади?

– Ўқиш вақтида бошқа меҳнат талаб қиладиган ишлардан воз кечишга тўғри келишига тайёр бўлиш керак, бу эса 3-4 ойни ташкил этади. Шунингдек, айрим мавзуларни ўзлаштириш қийин кечиши ва улар билан кўпроқ “ўтиришга” тўғри келишига тайёр бўлиш керак. Менга, мисол учун, “Молия воситаларини хеджирлаш” ва “Пенсия режалари”ни ўзлаштириш мураккаб бўлган. Аммо ўқитувчининг ҳар бир тингловчига эътибор билан ёндашуви ва яхши тузилган ўқув материаллари ушбу мураккабликларни енгиб ўтишга ва бутун ДипИФР-Рус курсини ўзлаштиришга ёрдам берди.

 

4. Имтиҳоннинг ўзида қийин бўлмадими? Сизнингча, уни топширишни режалаштираётганлар нимани эътиборга олишлари керак?

– Имтиҳон менга жуда мураккаб кўринди. Вақт бўйича чеклов бўлганлиги туфайли озгина ҳаяжонланиш бўлди.

ДипИФРни топширишни хоҳлаётган ўз ҳамкасбларимга қуйидагиларни айтган бўлардим:

  1. Энг аввало ва мен энг муҳими деб ҳисоблашимча, сизга ўқиш учун мотивация берадиган аниқ мақсадни ўз олдингизга қўйинг.
  2. Ўз мотивациянгиз ва қувватингизни юқори даражада ушлаб туринг. Янги билимларни ўзлаштириш истаги қанчалик кучли бўлса, ўқиш шунчалик осон бўлади.
  3. Машғулотларни ўтказиб юборманг ва “уй вазифаларини” кейинга қолдирманг, мавзуларни ўз вақтида ва тартиби билан ўрганинг.
  4. Агар мумкин бўлса, юзма-юз ўқишни танланг.
  5. Машғулотларда фаол бўлинг, саволлар беринг, муҳокамаларда иштирок этинг.
  6. Ўқув маркази ва курснинг ўқитувчисини танлашга эътибор беринг. Энг яхшисини танланг.
  7. Имтиҳон вақтида вақтни тақсимлаш муҳимлигини ёдда тутинг.

Ушбу тавсиялар сизга имтиҳонни биринчи уринишда муваффақиятли топширишга ёрдам беради, деб умид қиламан!

 

Диққат

Сизни Ирина ЗАВАЛИШИНАнинг "ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёргарлик (Live)" ўқув курсига таклиф қиламиз

Мен курсга қатнашмоқчиман!

ДипИФР-Рус имтиҳонига тайёргарлик курси – бу МҲХСни ўрганишнинг учинчи босқичи. Сиз бу курсда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини амалда қўллаш бўйича етакчи даражадаги билим, тушунча ва кўникмаларга эга бўласиз.

Эслатиб ўтамиз, батафсил маълумот олиш ва курсларга ёзилиш учун ҳавола бўйича ўтиш ёки қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин: 78 148-11-72.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади