Аудит бозорини либераллаштиришда янги босқич зарур

preview

2019 йилдан аудиторлик хизматлари бозорини босқичма-босқич либераллаштириш бошланган. Аудиторлик ташкилотларининг устав капиталига нисбатан сунъий талаб ҳамда дунё бўйича ягона ҳисобланган хизматлар кўрсатиладиган объектлар бўйича таснифлаш бекор қилинган. Яна бир қадам қўйиш – бир аудиторлик ташкилотида мажбурий тартибда белгиланадиган сертификатланган мутахассислар сонини камайтириш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга аудиторлик хизматларини кўрсатишга рухсат бериш фурсати келди.

Мустақиллигимизнинг 10-15 йили давомида кўп сонли аудиторлар ва аудиторлар ташкилотларининг меҳнатлари туфайли илк марта Ўзбекистонда аудит бозорини жадаллик билан ривожлантиришга эришилди. Сабаблардан бири – либерал нормалар, уларга кўра 2007 йилга қадар қонунан аудиторлик ташкилотлари штатида камида иккита сертификатланган аудитор бўлиши мажбурий ҳисобланган.

Бироқ 2007 йилдан бошлаб барча аудиторлик ташкилотлари аудит ўтказиш ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда учта гуруҳга бўлинган, уларда иккитадан олтитагача сертификатланган мутахассислар бўлиши шартлиги белгиланган

Одатда қонун ижодкорлиги жараёнида аввало жаҳон тажрибаси ҳамда ривожланган ва тараққий этган давлатлар тажрибаси таҳлил этилади. Охирги ўзгартиришлардан олдин деярли барча континентлар (Европа, Осиё, Америка) бўйича аудиторлик ташкилотларига қўйидаги талаблар тўғрисидаги маълумотлар жамланган. Кўпчилик давлатларда, шу жумладан АҚШда аудиторлар энг кам сони иккита мутахассисдан, Россия ва Жанубий Кореяда учта мутахассисдан иборат бўлади. Дарвоқе, Россияда ушбу талаб уч йил олдин пайдо бўлган.

Қонун чиқарувчилар хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқиб, 10 йилдан ортиқ муддатдан буён аудиторлик ташкилотларининг учта гуруҳга ажратиб келиниши Ўзбекистонда ҳам амал қилганлигига гувоҳ бўлдилар. Бу аудиторлик фаолиятини тартибга солиш нуқтаи назаридан самарали бўлганда, ҳеч бўлмаганда биронта давлат тажрибамиздан фойдаланган бўларди.

Натижада қонун чиқарувчилар 2018 йилда аудиторлик хизматлари бозорини либераллаштириш бўйича дастлабки қадамни қўйдилар. Биринчидан, аудиторлик компанияларининг устав капитали ҳажмидан ва у ёки бу ташкилотлар текшируви бўйича чекловларга боғлиқ ҳолда сунъий тақсимлаш бекор қилинди. Иккинчидан, битта аудиторлик ташкилотидаги аудиторларнинг энг кам сони тўртта мутахассис этиб белгиланди .

Аудиторлик хизматлари бозори жадал ривожланишига имкон берадиган навбатдаги қадамни қўйиш фурсати етди деб ҳисоблаймиз.

Биринчи таклиф – аудиторлик ташкилотларида малакали мутахассисларнинг энг кам сони иккита аудитордан иборат бўлиш талабини белгилаш. Бу аудиторлик хизматлари бозорини фаоллаштиришга имкон яратади.

Иккинчи таклиф – аудиторларга якка тартибдаги асосда аудиторлик хизматларини кўрсатишга рухсат бериш. Кўпгина мамлакатларда аудиторлар якка тартибдаги (хусусий) тадбиркорлар сифатида ишлайдилар. Бундай аудиторларнинг мижозлари бозори – бу қоидага кўра, кичик бизнес ҳисобланади. Кичик фирмаларга хизмат кўрсатиш учун мутахассисларнинг катта гуруҳи талаб этилмайди. Хизматлари нархи юкхатлар бўйича харажатлар камлиги боис анча рақобатбоп бўлган битта аудитор мижозларнинг мавжуд муаммоларини муваффақиятли ҳал эта олади.

Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантириш даражасини ушбу тажрибани қўллаган ҳолда ошириш вақти келди деб ҳисоблаймиз. Бу очиқ-ошкора фаолият юритишни ва барча солиқларни тўлашни хоҳлайдиган кичик корхоналарга жиддий таъсир кўрсатади ҳамда бозорга янги профессионалларни олиб келади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири муҳокама қилинмоқда ва пухта ишлаб чиқилмоқда. Шу йиллар мобайнида қийинчиликларни енгиб ўтган аудиторлар ҳар қандай янгиликларга ҳам тайёрдирлар. Бунда янги ташкил этилган ва тугатилган аудиторлик ташкилотлари сони бўйича статистика оширилган тақдирда, салмоқ кўрсаткичлари бўйича мазкур тадбиркорлик фаолияти соҳаси қисқа муддатли фаолият юритиш бўйича етакчилар қаторида бўлади.

Қонун чиқарувчиларни Ўзбекистонда аудитни янада ривожлантириш йўлида ижобий натижаларга эришилган жаҳон тажрибасини инобатга олишга чақирамиз.

Манфаатдор шахсларнинг позициямизни тушунишларига ва конструктив ёндашишларига ишонамиз.

Фроянченко Б.М., “FINEKS” МЧЖ директори,

Бадин В.В., “Maslahat-Harakat” МЧЖ аудитори, 

 Пивень Л.А., “Maslahat-Harakat” МЧЖ директори, 

 Каримов С.Э. “UHY Tashkent” МЧЖ директори, 

 Голосова С. А., “Tri-S-AUDIT" МЧЖ директори, 

 Тверянкин В.Б., “KORIFEY-AUDIT” МЧЖ директори,

 Жуков О.В., “Audit-Services” МЧЖ директори,

 Ким Н.Б., “Ekoaudit” МЧЖ директори,

 Гайнулина Г.М. “Global-audit” МЧЖ директори в.б.,

Алавиддинов Ш.М. “Business audit today” МЧЖ директори,

 Норқобилов А.Х., “Termiz-Audit” МЧЖ директори,

 Погосян А.А., “Xarakat-audit” МЧЖ директори,

Исмаилова С.А., “ORIENT AUDIT” МЧЖ директори,

 Эргашев А. Э., “REAL AUDIT INVEST” МЧЖ директори,

Ким М.В., “Crowe TAC” МЧЖ аудитори.