Давлат органлари карантин бўйича саволларга жавоб беришади

preview

Агар йиллик меҳнат таътилидан фойдаланилган бўлса, болаларни уйда қолдиришга эса одам бўлмаса, нима қилиш мумкин? Карантин туфайли бўш туриб қолаётган такси машинасининг парковка жойи қанча туради? Агар банк картасининг  амал қилиш муддати ўтган бўлса, карантин даврида у ишлайдими? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz тўпламида.

Севара ЎРИНБОЕВА, Адлия вазирлининг матбуот котиби:

- Мен бир ташкилотда ишлайман ва карантин бошлангунга қадар таътил олгандим. Мен яна таътил олишим мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 март куни қабул қилинган буйруғига кўра, агар ходим ўрта мактаб ёпилишидан олдин таътилни олган бўлса ёки карантин даврида ишдан бўшашни истамаса, иш берувчи:

  • ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиши;
  • ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши мумкин.

- Агар инсон таътилда бир вилоятда бўлса, вилоятлараро йўллар ёпилганлиги боис у уйига қайта оладими?

- Қайтиши мумкин. Сиз ёпиқ ҳудудлар бўйича уйингизга транзит билан боришингиз мумкин.

- Самарқандда карантин вақтида ҳануз “сариқ таксидан” йўлланма учун 40 минг сўм талаб қилишмоқда. Бу қанчалик қонуний?

- Амалдаги фойдаланилаётган йўл варақалари йўналишсиз таксилар иши учун асосий ҳужжат ҳисобланади. Йўналишсиз такси ҳайдовчиларига йўл варақаларини бериш ташувчи ташкилотнинг навбатчи диспетчери томонидан амалга оширилади. Бунда ҳайдовчилар томонидан хеч қандай тўловларни амалга оширилиши кўзда тутилмаган.

Нафақат карантин шароитида, балки стандарт вазиятда ҳам юридик шахслар томонидан йўл варақаларини берганлик учун йўналишсиз такси ҳайдовчиларидан кунлик тўловларни талаб қилиши ҳеч қандай асосга эга эмас.

Мазкур ҳолат Самарқандда назоратга олинди.

- Карантин вақтида таксилар тўхтатиладими ва ҳайдовчилар такси паркларида тўхташ жойлари учун кунлик тўловни тўлаши даркорми?

- Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 март кунидан эътиборан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган хусусий шахслар етказиб бериш хизматини (курьер, доставка) амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун кўчаларда ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Таксиларнинг йўловчи ташишига рухсат этилмайди. Бу эса ҳайдовчиларнинг такси паркларига кунлик тўлов тўлашга мажбур эмаслигини англатади.

Ҳусанхўжа ОБИДОВ, Марказий банк бошқарма бошлиғи:

- Менинг ҳамма пулим пластик картамда. Шаҳар ташқарисида терминал йўқ. Ўз пулларимни қандай нақд қилсам бўлади?

 - Транспорт чекловларига қарамай,  барча банкоматлар етарли миқдорда пул маблағлари билан таъминланган ва Марказий банк томонидан мониторинг қилиб борилмоқда. Бугунги кунда 5000 дан ортиқ банкоматлар ишлаб турибди ва улардан ўз пулларингизни нақдлаштириб олишингиз мумкин.

- Пластик картамнинг амал қилиш муддати 04/20 деб белгиланган. Карантин вақтида уни алмаштирса бўладими ёки мен муддати тугаган картамдан фойдаланишим мумкинми?

Банк карталарининг амал қилиш муддатларини масофадан туриб ўзгартиришнинг имкони йўқ. Карта эгасининг манфаатларини ҳимоялаш учун ҳам шундай қарорга келинган. Бинобарин, картани алмаштириш учун онлайн ариза бериш мумкин.

«Koronavirus Info» материаллари асосида