Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ДСҚ «экспресс қайта ҳисоб-китоб» нима эканлигини тушунтириб берди
ҚҚС ҳисоб-китоби шаклида – «ҳисоб-китоб тури» тугмасида «ҳисоб-китоб» ва «қайта ҳисоб-китоб» бўлимларидан фарқли равишда «КТ қайта ҳисоб-китоби» ва «экспресс қайта ҳисоб-китоб» позициялари мавжуд. Бухгалтерларнинг ҳаммаси ҳам буни нима эканлигини яхши билмайдилар. Buxgalter.uz ДСҚ ахборот хизматида тушунтириш олди:
– Ушбу тугмалар – ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни топширмоқчи бўлганлар учун. Ўзингиз учун керакли қайта ҳисоб-китоб турини танлайсиз ва ҳужжатни жўнатамиз.
- «КТ қайта ҳисоб-китоби» – бу камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қайта ҳисоб-китоблар.
- «Экспресс қайта ҳисоб-китоб» – 2019 йилда ўтказилган экспресс-ўрганишлар натижалари бўйича қайта ҳисоб-китоб.