ДСҚ солиқларнинг такрорланувчи ҳисобварақларини ёпади

preview

Илгари ҚҚС бўйича ҳисобот шаклини очишда иккита код бўлган: 1- умумий ва 94-қурувчилар учун. Ҳозир электрон шаклни очишда фақат битта 1 коди мавжуд, бироқ бунда шахсий карточка ўзининг одатдаги 94 кодини сақлаб қолган. Солиқ тўловчилар нима қилишлари лозим? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси катта инспектори Дина МЎМИНОВА тушунтирди:

- ДСҚ солиқларни бирхиллаштирмоқда, такрорланувчи ҳисобварақлар ёпилади. Хусусан, ҚҚС бўйича қурувчилар учун 94-ҳисобварақ ёпилди, барча учун ягона код қолди - 1.

Шу боис 2021 йилда ҚҚС бўйича ҳисобот шакли  барча учун бир хил ва 1 кодига эга. Барча илгари шаклни 94 коди билан тўлдирган ва топширганлар энди шаклни 1 коди билан топширишлари керак. 2020 йил учун суммалар қолдиқлари 1 кодига ўтказилади.

Қурилиш компанияларининг шахсий карточкалари ҚҚС бўйича йиллик ҳисоботларни топшириш тугагунга қадар ўзларининг илгариги 94 кодини сақлаб туришади, кейин уларнинг коди ҳам 1 га ўзгартирилади.

Бошқа солиқлар бўйича ҳам шунга ўхшаш ишлар олиб борилади. Масалан, айланмадан олинадиган солиқ учта кодга эга бўлган: 100 - барча ишлаб чиқариш тармоқлари учун, 108 - чакана савдо корхоналари учун  ва 109 - улгуржи савдо ташкилотлари учун. Бундан буён ушбу солиқни тўловчи барча учун 100 коди сақланиб қолади.

 
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text167418_dsq_soliqlarning_takrorlanuvchi_hisobvaraqlarini_epadi