Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ДСҚ томонидан 2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни тақдим этиш муддатлари узайтирилди
2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришга улгурмаган тадбиркорлик субъектлари буни 2022 йилнинг 18 январига қадар амалга оширишлари мумкин. Молиявий санкциялар ва маъмурий жарималар мазкур санага қадар қўлланилмайди.
Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, тақдим этиш ва имзолашнинг асосий жиҳатлари ва янги хусусиятларини қуйидаги тушунтириш материалларида умумлаштириб бердик:
- Электрон ҳисобварақ-фактура: қачон, қайси шаклда ҳамда қандай муддатларда тақдим этилади, ким томонидан имзоланади;
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади;
- Қўшимча ЭҲФ қандай расмийлаштирилади;
- Тузатилган ЭҲФ қандай расмийлаштирилади.