ЭКИҲ ҳисоб-китоб бирлигидан фойдаланилмайди

preview

2019 йил 4 декабрдан барча ҳисоб-китоблар МҲЭКМ, БҲМ ва ПҲБМ ёрдамида амалга оширилади. Бу 3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонун билан белгиланган. Бу ҳисоб-китоб бирликлари бир-биридан қандай фарқланади ва улар қаерда қўлланилади?

Президентнинг ПФ-5723-сон Фармони билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб    меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартларнинг боғлиқлигини бартараф этиш мақсадида ЭКИҲ ўрнига қуйидаги ўлчов бирликлари жорий этилди:

Миқдор

Тавсиф ва қўлланиш соҳаси

Сумма

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ)

1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодаси ҳисобланади.

Меҳнат муносабатлари соҳасида қуйидагиларни аниқлаш учун қўлланилади:

  • лавозим маоши суммаси;
  • устамалар ва қўшимча ҳақ;
  • гонорар;
  • қўшимча иш учун компенсация тўловлари;
  • рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари;
  • қонунчиликда белгиланган ушланмалар;
  • ЭКИҲга нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини.

Шунингдек оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.

Белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади


634 880 сўм

Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)

Қуйидагиларни ҳисоблаш учун қўлланилади:

  • солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
  • тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати;
  • ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати;
  • юридик шахслар активларининг баланс қиймати;
  • микрокредитлар ва лизингнинг чекланган миқдорини;
  • бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни


 223 000 сўм

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ)

Қуйидагиларни ҳисоблаш учун қўлланилади:

  • пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари,
  • ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўзлари меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплаш миқдори

 223 000 сўм

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text156106_ekih_hisob-kitob_birligidan_foydalanilmaydi