ЭТТЮХ ва ЭҲФни бирлаштириш лойиҳаси нима учун кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтиши керак

preview

Тор доирадаги мутахассислар ЭТТЮХ тизимини такомиллаштириш муносабати билан қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришларни аллақачон муҳокама қилмоқдалар. Гап ЭТТЮХ ва ЭҲФни ягона ҳужжатга бирлаштириш ҳақида бормоқда.

Buxgalter.uz бу ҳақда солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА билан суҳбатлашди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ҳозирча НҲҲ лойиҳаси фақат кичик доирадаги мутахассисларга, хусусан Солиқ қўмитаси аудиторлар орасидаги муҳокамалар ҳақида хабар берган эди.У кўплаб муҳим ўзгаришларни ўз ичига олади, шунинг учун менинг фикримча, у албатта қабул қилинишидан олдин regulation.gov.uz сайтида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши керак.

Ўзгартиришларни ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга  ва ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга  киритиш режалаштирилмоқда.

Сўнгги пайтда Солиқ қўмитаси ўзининг Телеграм-каналида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш муддатларига риоя этиш зарурлиги ҳақида эслатиб турувчи постлар жойлаштираётганини пайқамаслик мумкин эмас. Менимча, бу – идора яқин вақт ичида Солиқ кодексининг 242-моддаси нормаларига риоя этилишини қаттиқ назорат қилишига тайёргарлик бўлаётганидан дарак беради. Унда айтилишича, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана қуйидагича бўлади:

1) етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган сана

ёки

2) агар у ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин бўлса, товарларни жўнатиш (топшириш) санаси.

Бугунги кунда кўпчилик ушбу модданинг бошқа нормасига мослашиб олган:

  • «Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, молиявий ва суғурта хизматлари, қувурлар тизими орқали юкларни ташиш хизматларини реализация қилишда, товарларни (хизматларни) доимий (узлуксиз) асосда реализация қилишнинг бошқа ҳолларида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана товарлар етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) календарь ойининг охирги куни ҳисобланади».

Тушунишимча, ҳозир солиқчилар бу «бошқа ҳолатлар» учун чеклов киритишни режалаштиришмоқда. Масалан, мижозларга ҳар куни маҳсулот жўнатадиган нон заводи ҳар бир мижозга қатъий белгиланган муддатларда юзлаб ҳужжат ўрнига ой охирида ҳар бир мижозга битта ҳисобварақ-фактура расмийлаштириши мумкин. Иккинчи вариант – тўғри, лекин жуда меҳнат талаб. Ва корхоналар ўзларига вазифани соддалаштиришади, уларда ҳар бир мижозга – ой охирида битта ҳисобварақ-фактура ва 30 та ЭТТЮХ чиқади. Лекин ЭТТЮХ ва ЭҲФ бирлаштирилганда, бу жараён соддалашади. Жўнатиш ва етказиб беришда ЭҲФ ва ЭТТЮХ расмийлаштирилиши керак ва бу икки ҳужжат битта ҳужжатда тақдим этилади.

Бироқ ўзгартиришлар ишлаб чиқувчилари бу норма тадбиркорлик субъектларининг бутун бир қатори учун сақланиши муҳимлигини эътибордан четда қолдирмаслиги жуда муҳим. Масалан, солиқ маслаҳатчиси консалтинг хизматлари кўрсатиш шартномасини тузади ва мижоз олинган маслаҳатлар сонидан қатъи назар, унга ойига белгиланган суммани тўлайди.

Хизматлар кўрсатишнинг узлуксизлиги остида нима тушунилишини аниқроқ ёзиб қўйиш керак.

Жамоатчилик муҳокамаси ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган бошқа масалаларни ҳам аниқлаш имконини беради. Хусусан, кўплаб мурожаатлардан сўнг Солиқ қўмитаси ЭТТЮХни мажбурий равишда ҳайдовчи, юк ташиш учун масъул шахс имзолаши керак бўлган функцияни ўчирди. Бироқ НҲҲда бу жиҳат тартибга солинмаган бўлиб қолди. Бу бўшлиқни тўлдириш керак. Бунда – ҳайдовчи ёки юкни кузатиб борувчи шахснинг имзоси қачон мажбурий бўлиши ва қачон томонларнинг ихтиёрига кўра бўлиши кераклигини аниқ ажратиш керак. Бу – муҳим жиҳат. Ахир ҳайдовчи имзоси билан у товарни қабул қилиб олганини ва жўнатганини тасдиқлайди, ташиш пайтида эса у унинг тегишли тарзда ташилиши учун жавобгар бўлади.

Умуман олганда, ҳужжат лойиҳасида кўплаб муаммолар ўз ечимини топган. Хусусан, узоқ кутилган норма бор: «Қуйидаги ҳолларда электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон юкхат бирга ёзилиши мумкин эмас:

  • товарларни қўлда ёки махсус қурилмалар (аравачалар, эскалаторлар ва норматив ҳужжатларга кўра давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлмаган бошқа қурилмалар) ёрдамида транспорт воситасидан фойдаланмасдан (шу жумладан – жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) ташиш;
  • товар жўнатувчи томонидан сотилганда ва товар бир вақтнинг ўзида жўнатилмаганда».

ЭТТЮХ тўғрисидаги Низом чиққандан сўнг бу жиҳатлар турли майдонларда жамоатчилик томонидан фаол муҳокама қилинганига эътиборингизни қаратмоқчиман. ЭҲФ ва ЭТТЮХ тўғрисидаги НҲҲ лойиҳаси ишлаб чиқувчилари мутахассисларнинг фикрини эшитганлари жуда яхши. Ушбу норма қабул қилинган тақдирда бир қатор баҳсли вазиятларни ҳал қилади.

Умид қиламизки, лойиҳанинг кенг жамоатчилик муҳокамаси барча шунга ўхшаш нозик жиҳатларни энг мақбул тарзда ҳисобга олишга ёрдам беради.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text204195_ettyuh_va_ehfni_birlashtirish_loyihasi_nima_uchun_keng_jamoatchilik_muhokamasidan_utishi_kerak