• beta

Кимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади ?

11.09.2019

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида белгиланган лимитлардан ортиқча сув ишлатилган ҳолда, ортиқча ишлатилган сув ҳажми учун белгиланган ставкаларнинг беш баробари миқдоридаги ставкалар қўлланилиши назарда тутилган.

Солиқ кодексидаги амал қилаётган норма

 

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасидаги таклиф

Шарҳ

Ягона ер солиғини тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўламайдилар (СК 257-м.).

Ягона ер солиғи билан ер солиғи бирлаштирилганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги корхоналари (ЯЕС тўловчилари) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчиларга айланадилар.

 

Мавжуд эмас.

  Оширилган солиқ ставкаларини жорий этиш.

Белгиланган лимитлардан ортиқча сув ишлатилган ҳолда, ортиқча ишлатилган сув ҳажми учун белгиланган ставкаларнинг беш баробари миқдоридаги ставкалар қўлланилади.

Автотранспорт воситаларини ювиш билан шуғулланувчи корхоналари томонидан фойдаланилган ер усти манбаларидан олинган сув хажми учун солиқ ставкаси сифатида белгиланган ставкаларнинг беш баробари миқдоридаги ставкалар қўлланилади (459-м.).

  Сувни тежашга оид чора-тадбирлар.

 

Жорий тўловлар қуйидагича тўланади:

  • солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси 200 ЭКИҲдан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) - ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
  • солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси 200 ЭКИҲдан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг1/4 қисми миқдорида (СК 264-м.).

Жорий тўловлар бўйича ўзгартиришлар. Жорий тўловлар қуйидагича тўланади:

  • солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси 100 ЭКИҲдан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (оборотдан солиқ тўловчилар бундан мустасно) — ҳар ойнинг 25 - кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
  • солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси 100 ЭКИҲдан камни ташкил этадиган оборотдан солиқ тўловчилар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек оборотдан солиқ тўловчилар ва  якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25 - кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида (461-м.).

 

 

Шарҳни «Norma» МЧЖ етакчи  эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг