ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Марказий банк асосий ставкасининг оширилиши қарз олувчиларда солиқларга таъсир кўрсатади
Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади.
Қарз олувчи фоиз тўлаш мажбуриятисиз ёки Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст ставкада фоиз тўлаш билан муайян муддатга олинган пул маблағларидан фойдаланиши муносабати билан унда даромад юзага келади. Солиқ солиш мақсадларида бундай даромад қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (асосий ставкасидан) келиб чиққан ҳолда аниқланади .
Белгиланган даромад ҳисоб-китоби фақат солиқ солиш мақсадларида амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобида мазкур даромадлар акс эттирилмайди.
Даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан (2020 йил 1 январдан бошлаб - асосий ставкадан) келиб чиқиб аниқлаш қоидаси :
- банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;
- Ҳукуматнинг қарорларига кўра, шунингдек Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);
- консолидациялашган гуруҳнинг бир иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Манбага қаранг.