Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Молия вазирлиги узоқ муддатли активларга инвестициялар учун солиқ юкини камайтиришни таклиф қилмоқда
Молия вазирлиги томонидан Солиқ кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида - асосий воситалар амортизациясининг йиллик энг юқори нормасини ошириш ва инвестициявий чегирма миқдорларини ошириш масалалари бор. Бу бизнесга нима беришини buxgalter.uz илтимосига биноан «Tax Consensus» СМТ директори Ирода Аббосхонова гапириб берди.
- Таклиф қилинаётган ўзгартиришлар фойда солиғи бўйича солиқ юкининг камайишига олиб келади.
Амортизациядан бошлаймиз. Амалдаги ва таклиф қилинаётган нормаларни солиштиришни таклиф қиламан:
Амалдаги норма |
Таклиф қилинаётган норма |
||||||
Гуруҳлар тартиб рақамлари |
Кичик гуруҳлар тартиб рақамлари |
Асосий воситалар номи |
Амортизациянинг йиллик чекланган нормаси, фоизда |
Гуруҳлар тартиб рақамлари |
Кичик гуруҳлар тартиб рақамлари |
Амортизация гуруҳи (кичик гуруҳи) номи |
Амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси, фоизларда |
I |
|
Бинолар, иморатлар ва иншоотлар |
|
I |
|
Бинолар ва иншоотлар |
|
|
1 |
Бинолар, иморатлар |
3 |
|
1 |
Бинолар |
5 |
|
2 |
Иншоотлар |
5 |
|
2 |
Иншоотлар |
10 |
II |
|
Узатиш қурилмалари |
8 |
II |
|
Қувурлар, электр узатиш ҳамда телекоммуникация линиялари |
15 |
III |
|
Куч машиналари ва асбоб-ускуналар |
8 |
III |
|
Машиналар ва асбоб-ускуналар (транспорт асбоб-ускуналаридан ташқари) |
20 |
IV |
|
Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва асбоб-ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари) |
15 |
IV |
|
Транспорт асбоб-ускуналари |
20 |
|
1 |
Учиш ҳаво аппаратлари ва улар билан боғлиқ асбоб-ускуналар, кемалар ва қайиқлар, локомотивлар ва ҳаракатдаги таркиб (темир йўл) |
10 |
||||
|
2 |
Бошқа транспорт асбоб-ускуналари |
20 |
||||
V |
|
Ҳаракатланувчи транспорт |
|
V |
|
Компьютерлар ва периферия асбоб-ускуналари |
40 |
|
1 |
Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби |
4 |
||||
|
2 |
Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари |
|||||
|
3 |
Ҳаво транспорти |
|||||
|
4 |
Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт турлари |
20 |
||||
VI |
|
Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари |
20 |
VI |
|
Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар |
15 |
VII
|
|
Бошқа гуруҳларга киритилмаган асосий воситалар |
15 |
|
|
|
|
Бугун фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда сиз компьютерлар ва периферия асбоб-ускуналари бўйича амортизацияни улар қийматининг 20%и миқдорида харажатларга киритишга ҳақлисиз. 2022 йилдан бошлаб бу 40%ни ташкил этади. Яъни 2022 йилдан бошлаб харид қилинаётган сервер ускунасининг қийматини 2,5 йил давомида харажатларга киритиш мумкин.
Яна битта мисол: корхона паррандани сунъий етиштириш учун умумий қиймати 180 000 000 сўм бўлган автоматик инкубаторни харид қилди ва фойдаланишга киритди.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида Солиқ кодекси қуйидаги йиллик амортизация нормаларини назарда тутади:
Давр |
15% миқдоридаги амалдаги амортизация нормаси |
20% миқдоридаги таклиф қилинаётган амортизация нормаси |
1 йил |
27 000 000 сўм |
36 000 000 сўм |
2 йил |
27 000 000 сўм |
36 000 000 сўм |
3 йил |
27 000 000 сўм |
36 000 000 сўм |
4 йил |
27 000 000 сўм |
36 000 000 сўм |
5 йил |
27 000 000 сўм |
36 000 000 сўм |
6 йил |
27 000 000 сўм |
|
7 йил |
18 000 000 сўм |
|
Жами |
180 000 000 сўм |
180 000 000 сўм |
Шу тариқа, фойда солиғини тўлаш мақсадларида инкубаторлар қиймати 6,7 йил чегирмаларга киритилади, норманинг таклиф қилинаётган таҳририда эса - 5 йил давомида.
Молия вазирлиги уларнинг миқдорини 2 карра оширишни таклиф қилаётган инвестициявий “солиқ” чегирмаларини эътиборга оладиган бўлсак, солиқ тўловчи ушбу муддатни янада кўпроқ қисқартиради.
СК қандай мол-мулк ва харажатлар бўйича солиқ чегирмасини қўллаш имкониятини назарда тутишини эслатиб ўтаман. Бир вақтда таклиф қилинаётган янгиликларни солиштирамиз:
Чегирма тури |
Амалдаги норма |
Таклиф қилинаётган норма |
|
10% |
20% |
Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган янги бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжудларини реконструкция қилиш |
5% |
10% |
Мисолимизни энди инвестициявий чегирма билан давом эттирамиз. Шартлар - худди шу: корхона паррандани сунъий етиштириш учун умумий қиймати 180 000 000 сўм бўлган автоматик инкубаторни харид қилди ва фойдаланишга киритди.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида Солиқ кодекси амортизация ва инвестициявий чегирмани қуйидаги тарзда қўллаш имконини беради:
Давр |
20% миқдорида амортизация |
20% миқдорида инвестициявий чегирма |
1 йил |
36 000 000 сўм |
36 000 000 сўм |
2 йил |
36 000 000 сўм |
|
3 йил |
36 000 000 сўм |
|
4 йил |
36 000 000 сўм |
|
Жами |
180 000 000 сўм |
Қуйидагини кўрамиз: инвестициявий чегирмани қўллаш корхонага амортизация муддатини 4 йилгача қисқартириш имконини беради.
Ўйлайманки, амортизация нормалари ва инвестициявий чегирмани ошириш бўйича таклиф қилинаётган ўзгартиришлар бизнес муҳити ва умуман республика иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади.